Ўзбекистон Сейсмология институти Германиянинг Сейсмо тадқиқот маркази билан (German Research Center for Geosciences) ҳамкорликда Марказий Осиëнинг биринчи зилзилавий xаритасини тузишга киришди.
Бу ҳақда German Research Center for Geosciences ташкилотининг Потсдамдаги матбуот вакили хабар берган.
Унинг сўзларига кўра¸ Марказий Осиëда зилзила хавфини олдиндан аниқлаш ва зилзила эҳтимоли мавжуд нуқталарни xаритага тушириш борасида Ўзбекистон сейсмология тадқиқот институти олимлари немис ҳамкасблари билан самарали ҳамкорлик олиб боришмоқда.
Марказий Осиë минтақасининг илк сейсмик xаритасини 2013 йилда битириш режалаштирилган. Муҳандисларнинг фикрича, зилзила хавфини олдини олишда бундай хариталар жуда зарур.
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Ғани Мавлонов номидаги Сейсмология институти зилзилавий ҳудудлар харитасини тузиш билан шуғулланади. Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг 26 шаҳрига оид зилзилавий хариталар тузилган.