Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Ўзбекистондан Ҳаж зиёратига борувчилар сони қисқартирилиши мумкин

Дата: 28.04.2024
Автор: admin

Бу йил Ҳаж зиёратини амалга оширадиган ўзбекистонлик мусулмонларнинг сони 20% га камайтирилиши мумкин. Гап шундаки, 12uz.com интернет нашрининг ёзишича  Қирғизистон дин ишлари бошқармасига Саудия Арабистонидан мактуб келган.

 Унда Каъбада таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, шунингдек Жидда ва Мадина  аэропортлари кенгайтирилаётгани муносабати билан барча мамлакатлардан келувчи зиёратчиларни вақтинчалик 20%га қисқартириш ҳақида қарор қабул қилингани маълум қилинган. 

Агар ушбу хабар ўз тасдиғини топса бу йил мамлакатимиздан Ҳажга борувчилар сони 5 мингтадан 4 мингтага камайтирилиши мумкин. Бироқ Ўзбекистон Дин ишлари қўмитасида бу ҳақда расмий хабар эълон қилинмаган. 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 март - 1 апрел кунлари Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ва ЎМИ фатво бўлими бошлиғи А.Турсуновлардан иборат Ўзбекистон Ҳаж делигацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ишлари вазирлиги таклифига биноан мазкур давлатда хизмат сафарида бўлиб қайтган эдилар. 

Ўзбекистон делегацияси 27 март куни Ҳаж вазирлигининг Жидда шаҳридаги қароргоҳида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ишлари вазири Бандар бин Муҳаммад Ҳажжар билан ҳам учрашган ва томонлар 2013 йил ҳаж мавсумини тартибли ўтказиш бўйича шартнома баённомасини имзолашганди. 

  Manba:darakchi.uz

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 3715