Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 2
Мехмон: 2
Фойдаланувчи: 0

Ўзбекистонда ўзга сайёралик чақалоқ туғилгани ростми?

Дата: 27.04.2024
Автор: admin

"Кеча ўғлим телефонидан бир лавҳа кўрсатди. "Тавба”, дея ёқамни ушладим. Унда тасвирланган чақалоқ оддий эмас, жуда ғайритабиий, кўзи, юз тузилиши, териси ҳам бошқача. Ўғлимнинг айтишича. у ўзга сайёраликлардан эмиш. 


Яна Тошкент вилоятидаги "роддом”да туғилганмиш. Эътибор берсам, атрофидаги ҳамширалар ҳам ўзбекча гапиришяпти... Сизларга ҳам бу нарса етиб бордими? Шу ҳақда маълумот берсангиз...”

Доно Зиётова, Зангиота тумани


Муштарийларнинг турли мавзудаги мурожаатларига ўрганиб қолганимиз учун опахонниг гапига эътибор бермадик. Бироқ муштарийларнинг бу борадаги мурожаатлари бир неча ой муттасил давом этди. Ўша кунлари биз ҳам ушбу видоелавҳани кўргандик. Лекин бу ҳақда ёзишни хаёлимизга ҳам келтиримагандик.  "Бу рост ёки ёлғонлигини аниқлашнинг иложи йўқми” дея кетма-кет қўнғироқлар эса тинай демасди...  


Ҳаммага ҳам кўриш тавсия қилинмайди


 

Ҳар ким ҳар хил фикрда

Ушбу лавҳа таҳририят ходимлари орасида ҳам анча муҳокама қилинди. Суриштириб кўрсак, видеолавҳа кўпчилик орасида тарқалиб улгурибди. Хўш, бу видеолавҳа ҳам "илонга айланган аёл” сингари  замонавий компьютер графикаси маҳсули эмасми? Аслида ҳаётда ҳам ана шундай кўринишдаги чақалоқлар туғилиши мумкинми?  Ё бу чақалоқ чиндан ўзга сайёраликларга алоқадорми? Биз масалага ойдинлик киритиш мақсадида бир неча мутахассислар билан боғландик.


Муҳаммаджон Мадраҳимов, ахборот технологиялари бўйича мутахассис:

— Видеолавҳа ҳақиқийга ўхшаяпти. Замонавий уяли телефонида тасвирга олингани ҳам билиниб турибди. Шунга ўхшаш воқеалар хорижда ҳам тез-тез учрайди. Масалан, ўтган йили Хитойда худди шунга ўхшаш чақалоқ туғилгани ҳақида ўқигандим. Турли нуқсонлар билан туғилган болалар ҳам учраб туриши сир эмас-ку. Бироқ, нима бўлганда ҳам бундай суратларни тарқатиш тўғри эмас.


Бобур Ёқубов, Тошкент тиббиёт академияси ўқитувчиси:
— Тасвирларга қараб, аниқ бир гап айтиш қийин. Бунақа сохта видеолавҳаларни тарқатиш билан махсус шуғулланадиган одамлар борлиги сир эмас. Интернет тармоқларида тарқатиладиган бундай ясама тасвирлар "утка” ёки "ўрдак” деб аталади. Машҳур шахслар, таниқли арбобларнинг суратларидан фойдаланиб, одамлар орасида шов-шув тарқатиш мақсадида ана шундай "утка”лар тарқатилади. Бу ҳам ана шундай "ижод маҳсуллари”дан бири бўлиши мумкин.


Ш. Ражабова, акушер-гинеколог:

— Бу тасвирлар аниқ текширувларсиз ҳақида бир нима дейиш қийин. Лекин мутахассис сифатида тиббиёт фанида бундай ҳодисалар учраб туришини айтишим мумкин. Бундай чақалоқларнинг туғилишига жуда кўп сабаблар бўлади. Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳдан ҳам нуқсонли болалар туғилиши маълум. Бундай оғриқли ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳам юртимизда она ва бола саломатлиги давлат муҳофазасига олинган, жойларда скрининг марказлари ташкил этилган. Аёлларимиз ўз вақтида шифокор тавсияларини олиб туришса, бу каби ҳолатларнинг олди олинган бўлур эди.


Ишонса бўладими?

Албатта шаҳар бедарвоза эмас. Ҳар бир соҳа тегишли идоралар томонидан назорат қилинади. Биз ҳам шу соҳани назорат қилувчи муассасага "Юртимизда ростдан ҳам ғайриоддий чақалоқ туғилганми?” деган савол билан мурожаат қилдик. Соҳа вакилларидан бундан олти ой аввал Тошкент вилоятидаги бир туғруқхонада тери касаллиги билан туғилган чақалоқ қайд этилгани, унинг ҳеч қандай ўзга сайёралик эмаслиги, ота-онаси борлиги, чақалоқ  кўп яшамагани, бир неча кундан сўнг вафот этгани ҳақида жавоб олдик. Тахминларга таянган ҳолда тегишли  туман тиббиёт муассасаси билан боғланиб, шу ҳақда сўраганимизда, "маълумот беролмаймиз, чунки бу масала юзасидан  тегишли чоралар кўрилган”, дея жавоб қайтаришди...    


Хулоса ўрнида...

Мишмишларга, узунқулоқ гапларга учиш деярли ҳар бир инсонда у ёки бу даражада учраб туради. Шу боис юқоридаги сингари лавҳаларнинг бир зумда оммага тарқалишию ҳар хил ваҳималарнинг урчиб кетиши ҳам одатий ҳоллардан бири.            Мамлакатимизда Юртбошимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга катта эътибор қаратилаётир. Бу борада барча ҳудудларда замонавий шарт-шароитларга эга шифо масканлари аҳоли хизматида. Шундай экан, юқоридаги каби нохушликларнинг олдини олиш учун барча имкониятлар мавжуд. Бинобарин, уяли телефонларда тарқалган бу каби лавҳалардан ташвишга тушмаслик, ҳар хил миш-мишлар ва хурофотларга ишонмаслик, энг аввало соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшаш, огоҳлик ва ҳушёрликни қўлдан бераслик талаб этилади.

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 21231