Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Ўзбекистонда Миллий электрон кутубхона яратилади

Дата: 28.04.2024
Автор: admin

Ўзбекистонда Миллий умумтаълим электрон кутубхона яратилади

Ўзбекистон хукумати қарори билан мамлакатимизда Миллий умумтаълим электрон кутубхона яратиш бўйича ишлар бошлаб юборилди, бу хақда 12.uz ахборот портали хабар беради. Ушбу мақсадда Жанубий Корея ривожланиш иқтисодий ҳамкорлик Жамғармасининг 400 минг АҚШ доллари маблағларини жалб қилиш кўзда тутилган. Мазкур лойиҳани амалга ошириш жавобгарлиги алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технолигиялари Давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси зиммасига юкланди.
Айни дамда Алишер Навоий Ўзбекистон Миллий кутбхонаси мутахассислари томонидан 6,5 млн дона нашрни ўз ичига олган кутубхона фондини рақамлаштириш ишлари бошлаб юборилган.
Маълумотларга қараганда, мазкур технология кутубхонанинг ID-картасига эга ўқувчиларга республиканинг истлган нуқтасидан кутубхона фонди манбаларига кириш ва фойдаланиш имконини беради.
Расмий маълумотларга қараганда, ҳозирда Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 6,5 миллион нашр мавжуд бўлиб, улардан камёб намуналар— 200 мингта, нодир нашрлар эса 16 мингтани ташкил қилади. Электрон каталог 600 мингта электрон ёзувлар, 200 минг дона электрон тўлиқ матнли нашрларни ўз ичига олади. Кутубхонада 2,5 миллион дона газета ва журнал, 60 мингта нота варақлари, 550 мингта диссертация ва авторефератлар, 50 мингта аудиоманбалар мавжуд.

Manba:darakchi.uz

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 930