Ўзбекистонда UZONLINE хизматларидан фойдаланувчилар 12 январдан 13 январга ўтар кечаси Интернет хизматидан фойдалан олмайдилар.
Бунинг сабаби, "Ўзбектелеком" компанияси шу вақт оралиғида серверларнинг маълумотлар базасида профилактика ишларини ўтказади.
"Ўзбектелеком” компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, UZONLINE Интернет хизматидан фойдаланувчилар, оператор ва провайдерлар 13 январ тунги соат 01:00 дан эрталабки 07:00 гача интернет хизматидан фойдалана олмайдилар. Компаниядан таъкидлашларича, бундан кўзланган мақсад серверлар маълумот базасини янада оптималлаштириш борасида ишлар олиб борилишидир. Мазкур чекловлар бошқа интернет провайдер фойдаланувчиларга мутлақо таъсир қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзбектелеком" –Ўзбекистондаги энг йирик телекоммуникация операторларидан бири ҳисобланиб, у ўз тармоғи билан бутун мамлакат худудини қамраб олган. Компания давлат ва республика идораларига телекоммуникацион хизматлар етказиб берувчи асосий таъминотчи ҳисобланади.
Компания таркибида 22 та филиал, жумладан 14 та минтақавий, шунингдек 8 та махсус ва 3 та шўба корхона мавжуд. дея хабар беради:darakchi.uz