Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Ўзбекистон "Бунёдкор"дан кичик ҳисобда устун келди

Дата: 06.05.2024
Автор: admin


Ҳозиргина "Жар” стадионида "Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртасидаги беллашув якунланди. Учрашув ўртоқлик мақомида ташкил этилган бўлса-да, анча қизиқарли тус олди.

Етакчиларни Вадим Абрамов ихтиёрига топширган Миржалол Қосимов бошланғич таркибга ўринбосарлар сафида ўйнаб келаётган Дилшод Жўраев ва Камолиддин Тожибоевни киритди. Термамиз устози эса, асосий таркибда майдонга тушиши деярли аниқ бўлган шогирдларига илк дақиқаларданоқ ишонч билдирди. Тажриба бобида мезбонлардан устун саналган миллий терма жамоамиз аъзолари майдонда анча эркин ҳаракат қилган ҳолда, ҳужумкор ўйин намойиш қилиб беришди. Айниқса, легионерлар фаоллиги билан бошқалардан яққол ажралиб турди. Иккала бўлимда ҳам айнан легионерларнинг саъй-ҳаракатлари эвазига "Бунёдкор” дарвозаси олдида хавфли вазиятлар юзага келди. Лекин танаффусга қадар ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб қилгани йўқ. Мезбонлар сафида барча фаол ўйнашга ҳаракат қилди, аммо ҳимоячилар жиддий қаршилик кўрсатишди.

Иккинчи бўлимдаги илк хавфли вазият терма жамоамиз аъзолари томонидан юзага келтирилди. Санжар Турсуновнинг жарима майдони ичига кирмасдан берган зарбаси анча хавфли кўриниш олди. Лекин зарбага бироз аниқлик етишмади. Орадан кўп ўтмай, Милосавлевич жарима зарбасини тўппа-тўғри дарвозага йўллади, ҳушёрликни йўқотмаган Павел Бугало тўпни муштлари билан уриб юборди. Мураббийлар томонидан амалга оширилган кетма-кет ўзгаришлар ўйин темпига ўз таъсирини ўтказди. Майдонда "Бунёдкор”нинг салкам асосий таркиби пайдо бўлгач устунлик мезбонлар қўлига ўтгандек бўлди. Бироқ Бугалони қийин вазиятга солиб қўядиган хавфли ҳужумларни деярли кўрмадик. Аксинча, қарши ҳужумларнинг бирида Карпенконинг тўп узатишидан кейин Бақоев 2-3 метрдан бош билан дарвозани нишонга олди. Узоқ бурчакка йўл олган тўпни Тўраев катта қийинчилик билан қайтариб юборди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас яна ўша Бақоев яқин масофадан оёқ билан дарвозани ишғол қилишга ҳаракат қилиб кўрди, бу сафар ҳам "Бунёдкор” посбони ўзини кўрсатди. Улуғбек учрашув якунланиши арафасида барибир ўз ниятига етди. Аввалги икки вазиятда бўлгани каби яна Карпенко Бақоевни тўп билан таъминлади. Ҳужумчи бўш қолган дарвозани осонлик билан нишонга олди – 0:1. Бақоев сўнгги дақиқада ҳам гол урганди, лекин Баҳодир Қўчқоров футболчини офсайдда деб топди. Қолган дақиқаларда икки томонга ҳам ҳисобни ўзгартириш насиб қилгани йўқ. Шу тариқа миллий терма жамоамиз КХДРга хушкайфиятда йўл оладиган бўлди.

"БУНЁДКОР” – ЎЗБЕКИСТОН - 1:0 (0:0)
6 октябрь. Тошкент. "Жар” стадиони. 4332 томошабин.
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).
Захира ҳаками: Шерзод Қосимов.

"Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов (Дониёр Ҳасанов, 57), Хайрулла Каримов (Славолюб Жоржевич, 53), Саша Жоржевич, Яннис Мандзукас (Милош Трифунович, 68), Камолиддин Тожибоев, Урос Милосавлевич (Анвар Солиев, 62; Миразиз Жалолов, 76), Дилшод Жўраев, Асқар Жадигеров, Камолиддин Мурзоев, Анвар Ражабов (Шавкат Саломов, 58).

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Павел Бугало, 46), Шавкат Муллажонов (Камолиддин Тожиев, 70), Ислом Тўхтахўжаев, Вагиз Галиулин (Жасур Ҳасанов, 46), Виталий Денисов (Станислав Андреев, 46), Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов (Анзур Исмоилов, 58), Санжар Турсунов (Виктор Карпенко, 57), Темур Кападзе (Лутфулла Тўраев, 79), Марат Бикмаев (Александр Шадрин, 46), Баҳодир Насимов (Улуғбек Бақоев, 46).

Гол: Улуғбек Бақоев, 85 – 0:1.
Огоҳлантиришлар: Азиз Ҳайдаров, 56. Александр Шадрин, 59.
Ўзбек

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 705