Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Ўзбек дубляжи қироли — Ҳамза Умаров ҳақида!

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
Ҳозирги ёшларимиз Ўзбекистон халқ артисти Ҳамза Умаровни асосан дубляж устаси сифатида яхши танийди. «Иван Ваисльевич касбини ўзгартиради» комедиясини бир эслайлик-а! Бир-бирига ўхшамаган иккита образ. Бири шоҳ Иван Грозний, иккинчиси уй бошқарувчиси Иван Бунша.

Санъаткор шохдаги қатъийлик, мардонаворлик, талабчанликни, Буншдаги қўрқоқлик ва қизиқувчанликни бир вақтнинг ўзида моҳирона томошабинларга етказа олди. Чунки бу инсон дубляжда русча сўзларни оғизга мослаб таржима қила оларди ҳам. Шунинг учунми, минглаб образлар санъаткор томонидан ўзбек тилида ўз талқинини топа олган. Ҳар қандай ампулада бир хил маҳоратли бу актёр, партнёрларини сўзларни ёдламай саҳнага чиқмасликларини, ҳар бир жумлага алоҳида эътибор бериш кераклигини таъкидларди. 

1950 йиллардан Муқимий номидаги мусиқали драма ва комедия театрида иш бошлаган актёр бир нечта спектаклларда ранг-баранг образлар яратди. «Олтинкўл»да Ғани, «Нурхон»да Ҳузурхўжа, «Фарҳод ва Ширин»да Шопур роллари билан танилди. 

«Армуғон» спектаклидаги Жаъфар унинг саҳнада яратган илк образидир. Қаҳрамонларнинг феъл-атвори ва ҳиссиётларини бироз бўттириб ифодалаши, сўзларни дона-дона ва жарангдор талаффуз қилиши, қўшиқларни қаҳрамон ҳолатига сингдириб юбориши, ҳис-туйғуларни кучли психологик драматизмга етказиши билан Ҳамза Умаров санъати ажралиб турарди. «Қиролнинг дилхуши» телевизион спектаклида яратган букри масхарабоз образи кўпчиликнинг ҳамон ёдида. Қизига етказилган озорни кўтара олмаган отанинг оҳу-ноласи, ерга ўзини отиб ўкириб-ўкириб йиғлаши томошабин юрагини сел қилмай қолмасди. Ҳамза Умаров радио тўлиқинлари орқали «Табассум», «Яхши кайфият» эшиттиришларида ҳам ранг-баранг образлар билан халқ кўнглидан жой олганди. Айниқса радиопостановкаларда яратган образларидан Ғофур Ғуломнинг «Ёдгор» пъесасида бош қаҳрамоннинг ҳолатини тингловчига етказиб бериши катта маҳоратни талаб қиларди. Кино санъати санъаткорнинг янги қирраларини очди. У яратган образларида яшар эди. Қаҳрамонининг ички кечинмалари, дард туғёнлари, нафрати, муҳаббати юзида, кўзларида зоҳир бўларди. «Ўтган кунлар»даги Ҳомид, «Маҳаллада дув-дув гап» фильмида Умар ва 60 дан ортиқ ранг-баранг турли феъл-атвордаги инсонлар образлари киноленталарга муҳрлаган. Ўзбекфильм ва ҳинд киноижодкорлари биргаликда ишлаган «Али бобо ва қирқ қароқчи» фильмида қароқчилардан бирининг образини яратди. Яна фильм рус тилига ўгирилганда ушбу тилда моҳирона овоз берди. Санъаткор нафақат рус тилини мукаммал билар, балки қардош халқлар тилларидан «Хонима хоним», «Бағри тош», «Хотинимнинг эри», «Қайнона» асарларини ўзи таржима қилиб саҳнага олиб чиққан эди. Муқимий театрида саҳналаштирилган «Жоним фидо», «Ишқинг билан» асарлари муаллифи ҳам Ўзбекистон халқ артисти Ҳамза Умаровдир. 

Шуҳрат Умаров, актёр (Ҳамза Умаровнинг ўғли): 

— Уйда дадам роль ёдлаяптганида биз жим юрардик.  Имконият бўлса ҳалақит бермаслик учун уйдан ҳам чиқиб кетардим. Ҳозир мана мен ҳам актёрман. Ўзим ҳам шундай талаб қиламан. Уйда дадам оддий дада бўлган. Лекин тартибни яхши кўрарди. Ҳар нарсанинг, пиёлами, тарелками ўз жойида бўлишини талаб қиларди. Дадам менга ижодга киришимда кичкина роль бўлса ҳам  маҳоратли ижро эта олсанг,  секин-секин катта роллар ҳам ўзи келади, дерди. Мен дадамнинг овозларига ўхшатишга ҳаракат қилмаганман, лекин дадамни сўраб уйга қўнғироқ қилишганда, мен гўшакни кўтарганимда "Ассалому алайкум Ҳамза ака”, деб мурожаат қилишарди. Мен гапларини эшитиб, ҳозир дадамни чақираман, деб жавоб берадим. Кўпчилик овозимизни ўхшатишарди. 

Мавлуда Умарова, (Ҳамза Умаровнинг қизи): 

— Дадам менга ўзгача меҳрибон эди. Ўзи қарарди. Мен кўп касал бўлганлигим учунми, ҳаттоки уколгача ҳеч кимга ишонмай ўзлари  қилган. Хизмат сафарида кўп бўлгани учун уйда кам бўларди. Лекин уйга келганида ҳаммамиз баҳамжиҳат бўлишимиз ва ҳамма нарса жойида бўлиши керак эди.

Меҳри Бекжонова, Ўзбекистон халқ артисти: 

— Ҳамза акани ўйнаган ролларини ёшлигимда кўп кўрганман. Лекин менинг омадим 1982 йилда "Лайли ва Мажнун” спектаклида менинг отам образини яратган. У кишининг кўзига қараб биз қўрқиб турардик. Бу қўрқиш унга бўлган ҳурматимизнинг белгиси эди. Спектакл мобайнида кийим алмаштириб чиқиш жойлари бўларди. Қороғи саҳнадан чиқиб келсам, Лайлибону қизим келдингми, дерди. Уйда қизини пари қизим десалар, мени бону қизим дерди. Демак, бу уларга хос характер экан. Устознинг  оилапарвар эканлигига жуда ҳавасим келарди. Лола опам бизда пардозчи бўлиб ишларди. «Лол, Лол», деб тилидан тушмасди. Четдан туриб уларга ҳавас қилардим. Наманганга гастроль сафарига борганимизда озгина дўконларни айландик. Кейин менга қараб «Меҳри, мана шу костюмни кийиб кўр-чи, сенга лойиқ келса Лола опангга оламан», деди. Мен кийиб кўрдим. «Ҳа, яхши, демак, Лола опангга ҳам ярашади», деб костюмни харид қилди.

Ҳамза ака жуссаси кичкина, бўйи пастроқ эди. Лекин саҳнага чиқса, кўзимга қарагин дерди. Мен бундан албатта қаттиқ ҳаяжонга тушардим. Саҳна ортидан туриб ҳам залнинг охирги қаторида ўтирган тамошабин ҳам секин айтган гапини эшитарди. Чунки шуни етказа билар эди. Улар билан мана шу театр саҳнасида тўртта асарда бирга ўйнадим. Жуда ҳам бахтли актрисаман. Халқимизнинг шунақа суюкли фарзанди билан роль ижро этганимдан фахрланиб юраман.                    

Бир донишманд тобут кўтариб кетаётган одамларни кўриб шогирдига: «Бориб сўрачи тобутни ичидаги одам ўликми ё тирик», деса шогирди ҳайрон бўлибди: «устоз қандай қилиб тобутни ичидаги инсон тирик бўлиши мумкин». «Инсон яхши амаллари, эзгу ишлари билан ёд этилса демак, тирик, уни эслашмаса, демак, у ўлган бўлади», деган экан устози. Ўзбекистон халқ артисти, театр, кино, дубляж санъатининг жонкуяр ижодкори, бетакрор овоз соҳиби Ҳамза Умаров шундай буюк инсонлар сарасига кирган ва халқ орасида қадр топган ижодкор эди. 

Маълумот: Санъаткор 1925 йил 17 декабрда Қўқон шаҳрида таваллуд топган.

1943 йилда 10 -синфда ўқиётганида ўз хоҳишига биноан армия сафига кирди ва уруш йилларида Болтиқбўйида ташкил топган 330-ўқчи дивизиясида сўнгра эса 110-ўқчи полкида разведкачи сифатида хизмат қилди.

1944 йилда оғир жароҳат олганлиги туфайли Ўзбекистонга қайтади.

1946 йилда Ўзбекфильм қошидаги актёрлар студиясига ишга киради.

1948 йилда эса театр ва рассомчилик институти актёрлик факультетининг учинчи курсига қабул қилинади. 

1951 йилда институтни тугатгач Маданият Вазирлигининг йўлланмаси билан Муқимий номидаги мусиқий драма ва комедия театрига ишга юборилади.

"Армуғон" спектаклидаги Жаъфар образи Ҳамзахон Умаровнинг саҳнада яратган илк образидир. "Олтинкўл"да(Уйғун) Ғани, "Нурхон"да (Комил Яшин) Ҳузурхўжа, "Фарҳод ва Ширин"да (Хуршид) Шопур, "Равшан ва Зулхумор"да(Комил Яшин) Терсак роллари билан танилди.

Режиссёр сифатида "Бағритош", "Қайнона", "Ишқинг билан" каби асарларни саҳналаштирган.

Кинода Салимбойвачча("Қутлуғ қон"), Умар ("Маҳаллада дув-дув гап"), Мадаминбек ("Фавқулодда комиссар"), Ҳомид ("Ўткан кунлар"), Қориев("Инқилоб чавандозлари"), Асқаров("Ёз ёмғири"), Нормат("Шижоат"), Сулаймонов ("Фалокат оёқ остида"), Жабборов ("Шиддат"), Қўлдошев ("Сени кутамиз, йигит"), Матназар ("Олвли соҳил") каби 60 дан ортиқ образ яратган.

Актёр бир қанча телевизион спектаклларда (Масхарабоз) "Қиролнинг дилхуши, , "Ойна" спектакларида роль ўйнаган.

1000 дан ортиқ фильмда овоз берган.

Ҳамза Умаров 1987 йил 26 ноябрда Тошкент шаҳрида вафот этди. 
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1391