Зулфиқор Мусоқовнинг "Қўрғошин” номли фильми Россия миллий кинематография мукофоти — "Ника” танловида иштирок этади.
Бизнинг кино мазкур фестивалда "МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларининг энг яхши фильми” номинациясида ғолиблик учун кураш олиб боради. Бу курашда грузиялик Нана Жанелидзенинг "У ерда театр борми?", озарбойжонлик Мурод Иброҳимбековнинг "Акамдан яхшиси бўлмаган", эстониялик Сулева Кеэдуснинг "Фариштага мактуб" каби фильмлари ҳам ўзаро баҳс олиб боради. Танлов ғолиблари жорий йилнинг 8 апрел куни эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, "Қўрғошин” картинаси ўтган йилнинг октябр ойида бўлиб ўтган "Олтин Гепард” 1- Тошкент кинофорумининг энг яхши фильми деб тан олинган эди. Зулфиқор Мусоқовнинг ушбу филми шунингдек, Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган "Евразия” ҳамда Анапа шаҳрида ўтказилган "Киношок-2011" кинофестивалларида ҳам совриндор бўлган.