2012 йилда Қўқон шаҳрида замонавий янги меҳмонхонани ишга тушириш, Фарғона шаҳридаги "Дўстлик”, "Фарғона”, "Шарқ” меҳмонхоналарини қайта таъмирлаш, Марғилон шаҳрида миллий ҳунармандчилик марказини ташкил этиш, сайёҳларни дор ва полвонлар ўйинлари, миллий тўй маросимлари, ҳунармандлар ва косибларнинг устахоналари билан яқиндан таништириш ишлари йўлга қўйилади. Айни пайтда сайёҳлар ва меҳмонлар учун Марғилон, Қўқон ва Фарғона шаҳарлари ҳамда Қува тумани бўйлаб экскурсиялар ташкил этилмоқда. Сайёҳлар нафақат кўҳна обидалар, балки истиқлол йилларида вилоятда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, замонавий иншоотлар, боғ ва хиёбонлар билан ҳам қизиқишмоқда. 2011 йилда Қўқон шаҳрининг ўзига 15 минг нафарга яқин чет эллик сайёҳлар келгани қайд этилган.