НУФУЗЛИ УНИВЕРСИТЕТ ТАЛАБАЛАРИ ТАШАББУСИ БИЛАН УЧИНЧИ БОРА ЎТКАЗИЛАЁТГАН МУСИҚИЙ КЕЧА!
Гоҳида мусиқий табдирларнинг кичиги ҳам йиригидан ҳам қизиқарлироқ бўлиши мумкин. Мўъжаз саҳналарда иқтидорлиларга берилган имкон эса келажакда ўз мевасини беради. Куйловчи истеъдодлар фақат онсерватория ёхуд Маданият ва санъат олий даргоҳларида топилади деб ўйлайсизми? Адашасиз! Қуйидаги маълумот фикримизнинг кичик далили.
Сардор Йўлдошев, Вестминистр университети 3-курс талабаси, тадбир ташкилотчиларидан бири:
-Бу тадбирни учинчи бора ўтказяпмиз. Вестминистр университети ва лицейининг иқтидорли ёшлари иштирок этади. 23-март куни бўлиб ўтажак тадбирга университетимиз собиқ талабаси Лолани ҳамда яна кўплаб машҳур санъаткорларни таклиф этганмиз. Мунис, Ирода Дилроз, Зоя Цой, Мансур Тошматов кабилар ҳам иштирок этиб, ғолибларни қутлайди. Кўплаб ёшларимизда куйлашга мойиллик катта. Шу боисдан ўз иқтидоримизни ўзимиз намоён этамиз. Бу ёшларимиз ҳаётига ёрқинлик бахш этишига ишонамиз. Энг қизиғи, бу гал юқори ўринларни забт этганларга қимматбаҳо совғалар ҳам улашилади.
Тадбир тафсилотларига Наврўз тантаналари ва руҳияти давом этажак кунларда тўхталамиз.
ФОТО-ҲАЗИЛ. ДАВРОН МУҚИМОВ: «ҚАЙСИ ЖУРНАЛИСТ СЕВИМЛИ ЛОЛАГУЛИМИЗНИ ТАНҚИД ҚИЛСА, МАНА ШУ КИЧИК ГУРЗИ ИЛА БОШИГА БИР УРАМИЗ!”