Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Вадим Абрамов: Бу бизнинг сўнгги ғалабамиз эмас

Дата: 06.05.2024
Автор: admin


Терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов бу сафар ҳам журналистлар қаршисида ўзини анча хотиржам тутди. Терма жамоамиз ярим финалга йўлланма олган бўлса-да, Абрамовнинг режалари бундан-да улканлиги кўриниб турибди.

- Аввало барча мухлисларимизни ғалаба билан табрикламоқчиман. Бугун шогирдларим уларга муносиб совға тайёрлашганидан хурсандман. Ўйлайманки, бу бизнинг сўнгги ғалабамиз эмас. Олдинда яна 2та ўйинимиз бор ва бу ўйинларда ҳам ғалаба қозонишимиз керак, - дейди Вадим Абрамов.

- Иордания терма жамоаси Сизда қандай таассурот қолдирди?
- Мен бундан ҳам осонроқ бўлади, деб ўйлагандим. Аммо футболчиларимиз ҳаяжонланишди. Шунинг учун ҳам биринчи бўлимдаги ўйинимиз қовушмади.

- Бугун асосий таркибни танлашда таваккалчиликка қўл урдим дея оласизми?
- Йўқ, ҳеч қандай таваккалчилик йўқ эди. Таркибимиздаги барча футболчиларнинг тажрибалари юқори ва бундан унумли фойдаланишимиз керак. Биз анча вақтдан буён 3та ҳимоячи билан ўйнаяпмиз. Бунинг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ.

- Ўзингизни бугунги кундаги энг бахтли мураббийлардан бири деб ҳисоблайсизми?
- Бахт ҳар хил ўлчанади. Жуда катта хажмдаги ишни олиб бордик ва қийин йўлларни босиб ўтдик. ўйлашимча, бахт сўзини бошқа жойларда ишлатиш керак.

- Биринчи ва иккинчи бўлимда турли хил ўйин кўрсатдик. Танаффус пайтида футболчиларга қандай кўрсатма бердингиз?
- Футболчиларга ҳотиржам бўлишларини айтдим. Иккинчи бўлимдаги тезкор голлардан сўнг ўзингизнинг ўйинингизни кўрсатинглар дедим.


Баҳодир МИРЗАЕВ
Доҳа, Қатар


FUTBOL BASHORATI GOLIBLARI 

clap first 
shaxnoz_89 VA Hamid1989  




18:25. Япония 3-2 Қатар 
21:25. Ўзбекистон 2-1 Иордания 

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 749