Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

ҚУВАЙТ ОЗОДЛИГИНИНГ 51 ЙИЛЛИГИ ТОШКЕНТДА ҲАМ НИШОНЛАНДИ!

Дата: 06.05.2024
Автор: admin

    Ўзбекистон истиқлол йилларида жахон мамлакатлари билан хамкорлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириб бормоқда. Шундай давлатлардан бири Қувайтдир. Қувайт Давлати (арабча دولة الكويت‎‎; Давла́т эль-Куве́йт) — Осиё жанубий-ғарбида жойлашган бўлиб Ироқ ва Саудия Арабистони билан чегарадош. Пойтахти - Эль-Кувейт шахри.

         Қувайтга  XVIIIасрда  бадавийларнинг анаиз қабиласи томонидан асос солинган. 1762 йилда Қувайтнинг биринчи амири этиб Сабаҳ Биринчи сайланди. Кўп ўтмай Қувайт Британия ва Усмонли империя ўртасида тортишувларга сабаб бўлди. Қувайт расман Усмонли империя таркибида бўлишига қарамай, амалда қўшни араб давлатлари билан ҳар томонлама хамкорликни ривожлантириб борди. 1871 йилда Усмонли империя Қувайтга харбий қўшин юборади. Шундан сўнг мамлакат амири ёрдам сўраб Британияга мурожжат қилади. 19 асрнинг 90-йиларида Яқин Шарқни эгалаш борасида Германия ва Буюк Британия ўртасида рақобат бошланади. Бунинг оқибатида Қувайт халқаро кураш обьектига айланди. 1896 йил май ойида инглизларнинг қўллаб-қувватлаши билан Қувайтда давлат тўнатариши уюштирилади, шайх Мухаммед Сабоҳ ўлдирилганидан сўнг хокимият шайх Мубарак Сабоҳ қўлига ўтади.  1897 йилда Қувайтга Британия ўзининг ҳарбий денгиз базасини жойлаштиради. Бу эса Усмонли империянинг кескин норозилигига сабаб бўлди. 1899 йил 23 январь куни Қувайт ва Буюк Британия ўртасида имзоланган Битимга кўра, Қувайтнинг ташқи сиёсати ва хавфсизлиги Буюк Британия назоратига ўтди.

1914 йилда имзоланган битимга биноан Қувайт "Британия протекторатидаги мустақил князлик” деб эълон қилинди. Биринчи жахон урушидан сўнг, Усмонли империя батамом тугатилгач Қувайт тўлалигича Британия хомийлигига ўтди. Суньий дурлар кашф қилиниши боис ўтган асрнинг 20 йилларида Қувайтнинг асосий дармад манбаи бўлмиш дур савдоси таназзулга учради. Шу тариқа Қувайт қашшоқ мамлакатлардан бирига айланиб қолди. Бу эса Британияга қарамлик янада кучайишига олиб келди. 1927 йилда Қувайтнинг хозирги кунга қадар ўзгармай келаётган чегаралари белгиланди. Иккинчи жахон уруши даврида Буюк Британия Қувайтга йирик ҳарбий бўлинмаларини жойлаштирди. Инглизларнинг энг сўнги аскари 1961 йил ёзида Қувайтни тарк этди. Ўша йилнинг 19 июнь куни Қувайт мустақил давлат деб эълон қилинди. Ўтган асрнинг 70-80 йилларида нефть экспорти туфайли Қувайт жахондаги бой давлатлардан бирига айланди. Ахолининг турмуш даражаси жахонда энг юқори кўрсаткичларга эга бўлди.  1980 йиларда Қувайт Ироқ-Эрон урушида Боғдод томонида бўлди. Бироқ шунга қарамай, Ироқ 1990 йилнинг 2 августида Қувайтни босиб олиб, 28 август куни ўзининг 19 вилояти деб эълон қилди. 1991 йил январь-феврал ойларида Ироққа қарши уруш олиб борган АҚШ бошчилигидаги халқаро каолиция кучларининг ёрдами билан Қувайт 25 февраль куни озод қилинди. Ироқ қўшинлари Қувайтдан чиқиб кетар экан, нефть иншоатлари ва қувурларини портлатиб юборди. Бунинг оқибатида Қувайт  30—50 миллиард доллар миқторида зиён кўрди.  Мамлакат қайта гуллаб-яшнаши учун бир неча йиллар керак бўлди.

 1962 йилда қабул қилинган Конституцияга кўра Қувайт — конституциявий монархия хисобланади. Давлат рахбари — Амир бўлиб, айни дамда Қувайтни шейх Сабах аль-Ахмед ас-Сабах бошқармоқда. Амир Хукуматни тайинланади, парламентни тарқатиб юбориш хуқуқига эга, шунингдек қонун хужжатларини имзолайди. Амир — Қуролли Кучлар олий бош қўмондони ҳамдир. У армиядаги қўмондларни тайинлайди. Конституцияга кўра Амир юридик дахлсизлик мақомидан фойдаланади. У меросхўр танлаш хуқуқига эга. Бироқ бу номзод хукумрон сулола аъзолари томонидан маъқулланиши ва Миллий Ассамблея («Мажлис аль-Умма») тасдиқланиши керак. Агар Миллий Ассамблея амир томонидан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватланмаса, у холда амир уч номзодни Миллий Ассамблеяга тавсия қилади. Бир палатадан иборат Миллий Ассамблеянинг 50 нафар депутати умумхалқ сайловлари орқали 4 йил муддатга сайланади, 15 нафари эса Бош вазир томонидан тайинланади.

       Қувайт  6 вилоят(мухафаза́т)дан ташкил топган. Мамлакатнинг катта худуди  сахродан иборат. Таҳлилчиларнинг фикрича, Қувайт жахон нефт захираларинг 9 фоизига (тахминан 102 милиард баррель) эгалик қилади. Давлат бюджетининг 95 фоизи нефть экспортига тўғри келади. Қувайт нефтини асосан- Япония (18,5 %), Жанубий  Корея (14,7 %), Хиндистон (10,9 %), Тайвань( 9,8 %),АҚШ (9 %), Сингапур(8 %), Хитой (6,1 %) харид қилади.

 Аҳолиси — тахминан 2,8 миллион кишидан иборат. Шундан 45 фоизи 1920 йилдан Қувайтда истиқомат қилиб келаётган қувайт-арабларидир. Араб мамлакатларидан келган ахоли 35 фоизни, Покистон ва Ҳиндистондан келганлар 9 фоизни, Эронликлар 4 фоизни, қолган мамлакатлардан келиб Қувайт фуқоролигини ололмай яшаётганлар эса 7 фоизни  ташкил қилади.

    Ўзбекистон Республикаси билан Қувайт Давлати ўртасида дипломатик муносабатлар 1994 йил 8 июлда ўрнатилган.

    Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион муносабатларни тартибга солувчи шартномавий-ҳуқуқий база тўлиқ шакллантирилган. Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил январда Қувайтга амалга оширган ташрифида қуйидаги ҳукуматлараро битимлар имзоланган:

-Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида савдо, иқтисодий, илмий ва техникавий ҳамкорлик тўғрисида Битим (Ал Қувайт, 19 январ 2004 йил);

-Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўғрисида Битим (Ал Қувайт,19 январ 2004 йил);

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф этиш тўғрисида Битим (Ал Қувайт, 19 январ 2004 йил);

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битим (Ал Қувайт, 19 январ 2004 йил);

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 21 июл 2008 йил).

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2004 йил январ ойида Кувайт Давлатига қилган ташрифи давомида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (ҚАИТЖ) ўртасида «Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум» имзоланган.

   Шу кунгача ҚАИТЖнинг имтиёзли кредитлари асосида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилди:

   «Нукус ва Урганч шаҳарларининг сув таъминотини яхшилаш»;

«Тўқимачи-Ангрен темир йўл қисмини электрлаштириш»;

«Марказий туман ва шаҳар тиббиёт муассасаларининг шошилинч тиббий ёрдам кўрсатадиган 171 та бўлимини тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш».

  Шу билан бирга, ҚАИТЖ томонидан «Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация тармоқлари ҳамда дренаж тизимини тиклаш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асосномасини ишлаб чиқиш учун грант ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг институционал ривожи учун техник кўмак ажратилган.

Ҳозирги вақтда ҚАИТЖнинг имтиёзли кредитлари асосида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда:

«В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган кардиохирургия марказини замонавий тиббиёт техникаси билан жиҳозлаш»;

«Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация тармоғи ва дренаж тизимини тиклаш»;

        Қувайт Давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Халаф Бу Дхаир жаноблари икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ва Ўзбекистонда олиб борилаётган изчил ислохатлар ҳақида гапирар экан, жумладан шундай деди.

ХАЛАФ   БУ ДХАИР: -   Алоқаларимиз  йил сайин сиёсий,  иқтисодий, ижтимоий-маданий сохаларда яхши ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2004 йилда Қувайтга ташрифидан сўнг алоқаларимиз янада ривожланмоқда. Биз БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳам барча сохалар бўйича хамкорлик қилиб келамиз. Тошкентда Қувайт элчихонаси очилганидан бери то шу кунга қадар мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга катта аҳамият бериб келинади. Сўнгги 3-4 йилда иқтисодий хамкорлик янги босқичга чиқди. 2011 йилда Президент Ислом Каримов ташаббуси билан  Ўзбекистонда "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилинган эди. Қувайт Ўзбекистон иқтисодиётига мунтазам равишда сармоя киритиб келади. Биз нефт ва газ сохасида хамкрликни янада ривожлантириш тарафдоримиз. Шунингдек, ижтимоий-маданий, спорт сохасида хамкорлик ривожланмоқда. Хар икки мамлакат спортчилари Ўзбекистон ва Қувайтда ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Келажакда хамкорлик  алоқалари янада  ривожланишига  ишонаман.

   Ўзбекистон мустақилик йилларида кўпдан кўп ютуқларни қўлга киритди. Ўзбекистон шу давр ичида жахонда катта нуфузга эга бўлди. Ўзбекистон дипломатларининг қўлга киритаётган ютуқларидан фақат хурсанд бўлиш керак. Мамлакатингиз иқтисодий жиҳатдан оёққа туриб олди. Ижтимоий сохаларда қўлга киритаётган ютуқларингиз бизни ҳам хурсанд қилмоқда. Бир қатор нуфузли халқаро анжуманларни Ўзбекистонда ўтишини ҳам алохида таъкидламоқчиман. Хукуматингиз таълим сохасига катта эътибор қаратмоқда. Буни яқинда Тошкентда ўтказилган "Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш- мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг мухим шарти” мавзуидаги халқаро анжуман яққол намойиш қилди. Жамиятни тараққиёти таълимга  боғлиқлигини ҳамма яхши билади. Ўзбекистон хукумати таълим сохасига катта эътибор қаратиб келади. Буни конференция иштирокчилари ҳам тан олиб, алохида таъкидлаб ўтишди. Халқаро анжуманларни ўтказишдан асосий мақсад ўзаро тажриба алмашишдан иборатдир.Хорижликлар Ўзбекистондан кўп нарса ўрганиб қайтди.  Бу каби тадбирлар ҳар қандай давлатда ҳам ўтказилавермайди. Халқаро хамжамият билан интеграциялашувда шу каби конференцияларнинг аҳамияти жуда ҳам каттадир. Келажакда Ўзбекистон ва Қувайт таълим муассасаларининг ўзаро хамкорлиги янада ривожланишига ишончим комил. Шуни таъкидламоқчиманки, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тараққий этган мамлакатдир. Буни жахон хамжамияти тан олади. Спорт сохасида ўзбекистонликларнинг қўлга киритаётган ютуқларига хамма хавас билан қарамоқда. Маданий кўргазмаларда иштирок этаётган ўзбекистонликларнинг ишларига хавас билан қарашади. Ўзбекистонликлар хамиша ўз мамлакатларининг жахондаги обрўсини оширишга харакат қилиб келишади. Бунда президент Ислом Каримовнинг саъй-харакатларини алохида таъкидлаб ўтмоқчиман. Ўзбекистон президенти жахондаги нуфузга эга бўлган давлат рахбарларидан бири хисобланади. Мен ўзим гувохман-хорижда бўлган ўзбекистонликларнинг хаммаси Ўзбекистон фуқоролари эканидан фахрланишади, деб сўзларини якунлади Қувайт Давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси.

          Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қувайт Давлати Амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ Ҳазрати Олийлари 2008 йил 21-24 июль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Икки давлат раҳбарларининг дўстона, ўзаро ҳамкорлик ва англашув руҳида бўлиб ўтган расмий музокараларда давлатлараро алоқалар юзасидан фикр алмашилди. Уларнинг ҳозирги ҳолатидан қониқиш ҳосил қилиниб, икки дўст мамлакат ва халқлар манфаатига хизмат қилувчи муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди. Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай имкониятлар мавжудлигини қайд этдилар. Мазкур соҳалар бўйича ҳамкорликни ҳозирги сиёсий алоқалар даражасига кўтаришга, шу жумладан, Қувайтнинг Ўзбекистондаги инвестицияларини ҳамда икки давлат ўртасида ўзаро савдо-сотиқнинг барча шаклларини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар. Шунингдек, Ўзбекистон-Қувайт ишбилармонлари ва хўжалик субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ҳамда икки давлат манфаатларига хизмат қилувчи фаолиятни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 957