Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Қулоққа таниш, мияга нотаниш қўшиқлар

Дата: 05.05.2024
Автор: admin
ЁХУД САНЪАТКОРЛАРИМИЗ НИМА ДЕЙИШЯПТИ?

Ҳар икки кишининг биридан санъаткор кўпайиб кетган, деган гапни эшитаётгандим. Гоҳо санъаткорларнинг ўзи ҳам бу ҳақда айтиб қоладими-ей! Бунинг ҳақиқат эканлигига байрам кунларида гувоҳ бўлдим. Ёт-и-иб, телевизор кўрдим-да! Пультни қайси каналга тўғирламай, бирор қиз ё йигит қўшиқ айтаётган бўлади…

Очиғини айтсам, кўпчилигини танимадим. "Бу ким? Қачондан буён чиқади? Қанақа қўшиқлари бор?" деган саволларни беравериб, уйдагиларга байрамни татитмадим ҳам. Уларнинг ҳам жавоби ҳам бир хил: "Фалончи артист бор-ку, ўшанинг жияни. Буниси, писмадончи артистнинг укаси. Буниси, фалон артистнинг шогирди эмиш, қаранг, туриши ҳам, овози ҳам, айтиш услуби ҳам ўхшаб турибди…"

— Буларнинг бегонаси борми ўзи? — ажабландим мен.

— Бор. Янги-янги қиёфалар, гуруҳлар кўп. Яхшиси, сиз анув дискни кўриб, танишиб олинг. 2011 йилда ишланган клиплар, хит бўлган қўшиқларнинг ҳаммаси бор. Бизга байрам томоша қилгани қўймаяпсиз! Борақолинг… — қувиб солди синглим. 

— Вой, булар кўп бўлса менда нима айб? Кўрсам кўрибман, танишсам, танишибман… 

Шундай дея дискни олиб ўз хонамга йўналдим. Дискни қўйишим билан яна нотаниш чеҳралар… Қани, танисам… Яна улар айтаётган қўшиқларни тушунмадим ҳам. Рост, сўзлар таниш. Яъни, ўзбекча. Аммо тушунмайман. Менга бир нима бўлибди, шекилли, дея хавотирга тушдим. Наҳот она тилингдаги қўшиқни тушунмасанг? Қайта эшитдим. Жуда ташвишландим. Қулоқларим сўзларни эшитгани билан миям қабул қилмаяптимикан? Дарров, янграётган қўшиқ матнини ёзишга киришдим. Балки ёзсам, тушунарман: 

Диёр — "Кет, қайтма" қўшиғидан:

Кетгин қайтма, кўзларинг ёшлама,

Бегона эт мани, сўзларинг сўзлама,

Ёлғон сўзларинг юрак-бағрим эзди.

Бегонасан, манга хаёлим унутди.

Фасл эди баҳор учрашганда кўзлар, 

Начора, овора, биз энди бегона…

Ягона, бир дона, излама ҳар ёна…

Топмайсан, ман дона, дунёда ягона. 

   Ишонасизми, ёзганимни нақ беш марта ўқидим. Барибир тушунмадим. Нима ҳақда бу қўшиқ? Сиз бирор нима тушундингизми? Нима бу? Шеърми? Қандай йўналишда ёзилган? Оқ шеърмикан, ё...? Балки модерн услубидадир? Ё шеъриятда ҳам янги жанр пайдо бўлдими? Бошим қотиб қолди. Яхшиси, бошқа қўшиқни эшитиб кўрай-чи, дедим. Униси ҳам шу аҳволда. Эринмай, шеърга ўхшаш бирор жиҳати бордир, дея бўғинларини ҳам санаб чиқдим: 

"Баён" гуруҳи — "Бебош"дан:

Нигоҳлари ўтли аммо кўнгли нозик гулим — 14;

Ёниб севдим дема, ҳали бўласан ошиқ эмассан — 16; 

Ана кўринди кўзингда ёшлар дона-дона — 14;

Мани феъл-атворим битта дона буни билмайсан — 15; 

Қара йўлингда қоқилма тошлар дона-дона — 14;

Мани юрган йўлим битта дона сен билмайсан — 14;

Туйғуларинг ширин-ширин ҳали  ёшсан — 12;

Кулгуларинг бирам ширин, беғуборсан — 12; 

Бебош, бош-бош, ҳали ёш-ёш — 8;

Энди ўн олтими, ўн етти — 9;

Ёнаман, деб ким айтди? — 7.

    Афсус, натижани сиз ҳам кўриб турибсиз. Аммо бу "вазн”ни кўриб сал ўзимга келгандек бўлдим. Демак, мен бемор эмасман. Миям ҳам жойида. Лекин бу ёш санъаткорларимиз бундай шеърларни (агар шеър бўлса, бошқа, менга номаълум жанрдамикан, деган фикр ҳам пайдо бўлди-да менда. Бировнинг меҳнатини ўз-ўзидан айблаб ҳам бўлмайди-ку, ахир!) қаердан олишяпти? Нима дейишаётганини ўзлари тушунаётганмикан, ҳеч бўлмаса?  

   Кейинги қўшиқни эшитиб эса, хонанда кимнингдир телефондаги суҳбатини ёзиб олиб, хиргойи қилганмикан, деган хаёлга бордим. Узуқ-юлуқ монологнинг худди ўзи! Бир қизнинг дугонасига берган танбеҳи, шекилли. Аммо, клипда бошқача маъно чиқади. Хуллас, сиз ҳам бир кўринг:    

Руҳшона — "Юр" қўшиғидан:

Оловга чўлғаниб ёнаяпсан,

Аламдан ўзингга сиғмаяпсан,

Уни сен ундан кўпроқ севасан,

Лекин айта олмайсан. 

Озори йўқ беозор кўнглинг бор,

Бир бор севишга қодир юраксан

Севгингни айтишга уялсанг гар

Бўларди-ку умид берсанг,

Юр, у кетган йўлдан борамиз

Юр, балки уни йўлда кўрамиз.

Зора, у бизни кўриб, севги деб

Ёнимизга келар у.

      Навбатдаги қўшиқ эса мени умуман шошириб қўйди. Буни телевизор орқали кўп кўргандим. Аммо сира матнига, санъаткорнинг нима деб "нола қилаётганига” эътибор қилмаган эканман. Тавба, нима деётганини шу санъаткорнинг ўзи сал бўлса ҳам тушунганмикан? Назаримда,ўзига ёққан сўзларни мусиқага солган-у, айтаверган. Чунки, ўн тўрт мисрада (агар мен матнни тўғри ёзган бўлсам) сизни дунё бўйлаб айлантириб келадиган сўзлар бор: энг зўр мамлакатлар, евро, қувонч, санъаткорнинг ўзи, яна Ватанимиз ҳам. Хуллас, бу қўшиқни бирга куйлашимиз лозим экан. Рост, шунақа дейилган. Мана, ўзингиз баҳо беринг: 

Жамшид Абдуазимов — "Ўзбекча диско" қўшиғидан:

Ўзбекча диско модада

Америка, Европада

Лондон, Париж, Нью-Йорк, Москва

Мани қўшиғимни тингла

Ўзбекча диско модада

Ҳаёт (шу ердаги жумлани ҳеееч тушунмадим)

Янги евро ҳаракатда

Қувонч тўла юракларда.

Жамшид куйлайди сизга,

Қани,биз билан бирга,

Нақоратин куйлаймиз!

Жоним, Ўзбекистоним,

Келди янги замоним

Мен билан бирга куйла…

     Буларни кўриб, балки мен унчалик машҳур бўлмаган қўшиқларни тинглаётгандирман, деган шубҳа пайдо бўлди кўнглимда. Шу сабадан бу хол менга ғалати туюлаётгандир, дедим. Чунки, сифатли нарсалар тез ўз истеъмолчисини топади-да! Шунинг учун дарров турмуш ўртоғимдан сўрадим: "Охирги пайтларда сизга қайси қўшиқ ёқди?" "Оҳо-уҳу", деган жавоб келди саволимга. Бу яна қайси қўшиқ бўлди, дея ўйлана бошлагандим, бирдан байрамда айнан шу қўшиққа ҳамкасбларим билан рақс тушганимни эсладим. Дарров дискдан қидира бошладим. Чунки ўзимга ҳам оҳанги ёққандек бўлувди. Бор экан. Матнини қоралашга тушдим:  

Муниса Ризаева — Бевафо:

Айлана қолсин холаси, 

Бешик тузар момоси,

Айлана қолсин холаси,

Бешик боласи бек боласи.

Айрилма ёр,

Хумора бу дилим сенга,

Кераксан менга, 

Нолаларим интирозим тингла, 

сени севаман, 

Жон, ҳар кунимда сени уйлайман, 

тунлари бедорингман,

Соғинганда нега келмайсан — бевафосан!

Бевофога дил бердим ёр-ёр-ей,

Ҳажрида тунларим энди бедор…

   Оббо, шунча момонию камига бизни ҳам рақсга ундаган қўшиқнинг мазмуни ҳам "чоршанба-пайшанба экану!". (Узр, бизнинг момолар бир-бирига умуман тўғри келмайдиган нарсаларга нисбатан шу ибора ишлатишади). Момолар бешикни "реклама" қилиб турган жойда, Мунисахон ёридан "шикоят" қилишга тушиб кетибди-да! Қўшиқнинг нолиш эканлигини ҳам  номини кўрганим учунгина тушундим. Ёрининг бевафолигидан арз қилаётган экан-да, деб қўйдим. 

   Шу пайт миямга "Ўзимга ёққан қўшиқнинг матни-чи, бирор маъноси бормикан?” деган фикр келди. Яқиндан буён бир клипни ҳафсала билан, яхши кўриб томоша қилаётгандим. "Прикол"-да! Кайфиятни кўтаради. Яна рақсбоп ҳам. Келинг, унинг матнини ҳам бирга ўқиймиз: 

"Манго" гуруҳи — "Лайли" қўшиғидан:

Лайли, Лайли, Лайли, Лайли 

Майли, майли, майли, майли

Жононим дилозорим, зебузарингдан

Манакей, манакей…

Яшнаган қора кўзилигим, ширин сўзингдан

Манакей, манакей..

Ёр-ёр-ей,

Шак-шакарим бас етар, боқ ана қиё-қиё

Ёр-ёр-ей,

Юрагим дукур-дукур урар ана ора-ора

Лайли, Лайли, Лайли, Лайли

Бугун мен учун дийдоринг кам

Майли, майли, майли, майли

Бўларим бўп сарсона бўлсам майли…

   Мана, менинг дидим. Эҳ, шунча танқиддан кейин бунақа бўлади, деб асло ўйламаган эканман. Тавба, агар шу жумлаларни қўшиқ бўлмасидан олдин ўқисам, ўлай агар қай аҳволга тушардим, тасаввур ҳам қила олмайман! Бирдан яна ўзимни оқлагим келди: йўқ, мен доим сифат учун курашганман. Ҳамма ёқтирган қўшиқларим ҳам бу аҳволда эмасдир? Шунинг учун эл ардоғидаги санъаткорларнинг ҳам қўшиқлари матнини қоғозга тушириб кўрсаммикан, деган ўй ҳам ўтди хаёлимдан. Очиғи, чўчидим. Ҳар ҳолда йиллаб йиғилган обрў...

    Кел, энг кўп танқидга учрайдиган санъаткорни ҳам кўрай-чи, дедим. Унинг бир қўшиғи жуда ёққанди менга:      

"Божалар" гуруҳи — "Муҳаббат" қўшиғидан:

Кўзимга кўринмайди, ўзингдан ўзгалар,

Шому саҳар тинмайди қалбимда нолалар.

Осдим ишқингда, девона бўлдим озорижоним,

Бенатижа холимни охир енгар қайғу,

Унутдим бу оламни сўнги сўроқ эзгу.

Сенсиз нетаман, олтин тоғларни озорижоним. 

Англадим, охир келдим, мен ақлим маломат. 

Василингни мақсад қилдим йўқ бўлди ҳаловат.

Кел, юрагимга кароматингсиз сўнмоқда жоним…

    Ҳижронни акс эттирувчи бу мисраларнинг "айбини" Жаҳонгир Позилжонов "ёпворган" экан-да, нима дедингиз? Қаранг, нола, оҳанг ва мусиқа нималарга қодир? 

     Тўғрисини айтсам, яна бештача қўшиқнинг матнини қоғозга туширдим. Бирортаси узоқдан ҳам шеърга ўхшамайди. На маъно бор, на мазмун, на қофия, на вазн. Шеъриятнинг қонун-қоидаси ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади! Тавба, санъаткорлар бундай "янги жанр"даги матнларни қаердан олар экан-а? Очиғи, хулоса қилишга тилиму қаламим ожиз. Балки, сиз бирор нима дерсиз? Балки, санъаткорларимиз ўз мулоҳазаларини билдирар?  

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 3329