Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Уйингиз иссиқми?

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
Қиш кунларида уйингиз иссиқ бўлса хўп-хўп, аммо хоналар совуқ, бу ҳам етмагандек елвизак сайр қилиб юрса, нима дейсиз? Гарчи электр иситгичлар жоннинг хузури бўлса-да, чўнтакни "шилиб ” юбориши чатоқ. Хўш, нима қилиш керак? Бунинг йўли осон, уйингизни иситишда арзон тушувчи халқона усуллардан фойдаланинг.

Хоналар девори ва иситгич батареялари орасига зарқоғоз – фольгадан акс эттирувчи экранлар ўрнатинг. Шунда иссиқлик экранда акс этиб қайтади ва деворни эмас, балки хонани иситади. Экран иситгич батареясидан бироз каттароқ бўлиши, улар орасидаги бўшлиқ 3 сантиметрдан кам бўлмаслиги лозим. Шунингдек, деворларни ташқаридан иситиш ҳам мумкин. Бу усул анчагина қимматга тушади, аммо энг самарали ҳисобланади. Иситиш махсус (кўпинча, пенопластли) тахтачалар ёрдамида амалга оширилади. Кейин бу тахтачалар устидан суваб юборилади. Мутахассисларнинг фикрича, бундай иситиш усулида ташқи деворлардан исcиқлик йўқотилиши 15 фоизгача камаяди.

Чўяндан ясалган иситгич батареяларидаги оч рангли эски бўёқни қириб ташлаб, уларни қорамтир рангга бўясангиз? хоналар иссиқроқ бўлади. Чунки қорамтир бўёққа бўялган сатҳлар оч ранглиларига нисбатан иссиқликни 5-10 фоиз кўпроқ тарқатади. Бир бўлак фанер олиб, кумушрангга бўянг ва уни чўян батареянинг ортига ўрнатинг – уйга иссиқлик таралиши кучаяди.

Ромлардаги ёриқлар ва жипс ўрнатилмаган ойналар  иссиқликнинг тахминан 30 фоизга яқини йўқотилишига сабаб бўлади. Дераза ёриқларини ҳалқона усулда ёпиш мумкин. Бунинг учун эски чойшабдан кенглиги 4-5 сантиметрли тасмалар қирқиб олиб, кир ювиш совуни қуюқ кўпиртирилган сувга хўллаб, сиқиб ташланг ва тешиклар устидан ёпиштириб чиқинг. 

Дераза ёриқларини ёпиш учун майдаланган бўрни гулқоғозлар ёпиштириладиган елимга 1:1 нисбатида аралаштиринг, сув билан қуюқ қаймоқ ҳолига келгунча эритинг ва ёриқларга тўлдириб, устини текисланг.  Бўрли елим оқ рангли бўлгани учун ҳам бир қарашда кўзга ташланмайди. 

Поллар остига иситгичлар ўрнатиладиган корейсча иситиш усули — ондоль қишлоқларимизда қурилаётган уйларда кенг оммалашмоқда. Бунда иситгичлар тизими бутун хона бўйлаб пол остига жойлаштирилади, шу сабабли ҳам хона иссиқ ва қуруқ бўлади. Поли истиладиган хоналар қариялар ва ёш болалар бор оилалар учун айни муддаодир. 

Бетон уйлардаги хонадонларда ҳам пол жуда совуқ бўлади, шу сабабли ҳам иситиш талаб этилади. Шу сабабли ҳам пол остидан иссиқликни сақловчи материаллардан — керамзит, пенополистирол, минералпахтали тахталар қалин қатлам тарзида ётқизилади. 

Кириш эшиги қалин ва жипс ёпиладиган бўлиши керак. Ахир уйингиздаги иссиқликнинг асосий қисми шу ердан чиқиб кетади-да! Эшиклар устига дермантин қоплаб, ичини поролон билан тўлдириш мумкин. Фақат эшик ва девор орасида тешиклар қолмаслигига эътибор қаратинг. Тешикларга елимли кўпик тўлдириб (уни қурилиш моллари дўконларидан харид қилишингз мумкин), устидан суваб юбориш мумкин. Иложи борича икки қаватли эшик ўрнатинг, чунки улар орасида иссиқни ушлаб турувчи ҳаволи қистирма мавжуд бўлади. 

Дарвоқе... Қадимда юртимиздаги уйларнинг кириш эшиги олдида "кавшандоз” деб аталувчи мўъжазгина даҳлизчалар қуриларди. Ёғин-сочинли кунларда оёқ кийимлари ечиладиган бундай даҳлизлар уй ичига қишда совуқ, ёзда эса иссиқ ҳаво киришидан муҳофазалаб турарди. Янги уй қуришдан олдин ота-боболаримизнинг асрлар давомида синовдан ўтган қадриятлари ва уларнинг афзаллик тарафлари ҳақида бир ўйлаб кўрсак бўлармиди?
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 789