Фарзандларини ташқарига чиқаришни истамаган ота-она ўз уйларида дискотека ташкил қилишди.
Англиянинг Кенсингтон шаҳрида яшовчи 44 ёшли Клейр Ферроу ва унинг эри 56 ёшли Иан Хогарлар фарзандларини тунда дискотекаларда санғиб юришига қарши эдилар. Шу боис ўз уйларида улар учун махсус дискотека клуби яратишди. Ушбу дискотека DJ хонаси, рақс тушиш зали ва ҳар хил чироқлар ёрдамида ёритилади. Қисқаси, ҳамма қулайликларга эга. Бунинг учун жами 1 миллион фунт-стерлинг пул сарфлашди. Оиланинг катта ўғли 16 ёшли Гил бу дискотекада DJ лик вазифасини ўз зиммасига олган бўлса, унинг синглиси 12 ёшли Тилли мактабдан чиқиши билан дўстларини шахсий дискотекасига таклиф қилади. "Энди фарзандларимизни қаерда эканлигини билиб турамиз. Баъзилар бизни жиннига чиқариб қўйишди, лекин ҳасад қилишяпти" дейди уй бекаси.