Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 3
Мехмон: 3
Фойдаланувчи: 0

Уйда ўтириб пул ишлаш йўллари!

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
«Бизнес қиламан, дадаси!»

Узоқ йиллардан бери уйда ўтирган дугонамга қўнғироқ қилсам:

— Буюртмам бор эди, ишим кўп, кейин ўзим қўнғироқ қиламан, — деди-да, гўшакни қўйди. Қачон қарама, «бекорчиликдан безор бўлдим, уйда ўтиравериш жонимга тегди», деб нолийверадиган дугонамдаги бу катта бурилишдан жуда ҳайратландим. Кечқурун қўнғироқ қилган дугонам бизнес бошлаганини, ширинлик пишириб, дўконларга тарқатаётганини айтди.

— Яхшигина пул ҳам топаяпман, вақтимни ҳам мазмунли ўтказаяпман. Энди эримдан «унга пул беринг, бунга пул беринг», деб сўрашимга ҳам ҳожат йўқ. Биласиз-ку, ширинлик пиширишни жуда яхши кўраман. Уйда телевизор қаршисида ўтириб олиб пул топаяпман, — дейди у хурсандлигини яширмай.

Сал ўтмай дугонам қизларга пишириқ пишириш бўйича дарс ҳам бера бошлади. Аввалига бу ишларига истеҳзо билан қараган турмуш ўртоғи энди дугонамнинг ўнг қўлига айланган. Эрни бой қиладиган эпли хотин, дейишгани шу бўлса керак-да!..

«Нимадан бошласам экан?»

Бизнес-ғоя топиш қийин эмас. Энг мушкули бу ғояни ишлаб чиқиб, бизнес ҳолига келтириш. «Биргина пишириқ пишириш билан бойиб кетармидим», дейишингиз мумкин. Ёдингизда бўлсин, дунёга танилган кўпгина компания ва корхоналар ўз фаолиятини худди шундай кичик ишлардан бошлаган. Бизнес юритиш қоидалари:

·        ҳаракат;

·        ишни ривожлантиришга иштиёқ;

·        харидор эътиборини торта оладиган маҳсулот ишлаб чиқариш.

Аксарият ҳолларда иш бошлаш учун кишига шижоат ва журъат етишмайди. Қаловини топсангиз, қор ҳам ёнишини ёдга олинг-да, қўлингиздан келадиган маҳоратларни сарҳисоб қилинг.

Чучвара, манти тугиш

— Бир неча йилдан бери чучвара тугаман. Аввалига дугоналарим «чучвара тугиб бер, пулини берамиз, маҳсулотларини ҳам ўзимиз олиб берамиз», дейишди. Кейинчалик ўзим чучвара тугиб, дўконларга топшира бошладим. Чучваранинг бир пачкасида 100 дона бор. Унинг хом ашёсига 6.000 сўм кетади. Устига 5.000 сўм қўйиб, дўконларга 11.000 сўмдан топшираман. Улар эса 12.000-13.000 сўмдан сотишади. Уйда ишларимни қилиб бўлгач, телевизор қаршисида ўтириб олиб, чучвара тугиб ўтираман. Ҳам вақтим зое кетмайди, ҳам оиламга фойдам тегади, — дейди бу иш билан анча йилдан бери шуғулланаётган Нодира исмли юртдошимиз.

Ростдан ҳам истеъмол маҳсулотлари энг керакли маҳсулотлар турига киради. Ҳозирги кунда кўпчилик аёллар ишда бўлгани боис доим ҳам турли-туман овқат ёки ширинликлар пиширишга вақт топа олмасликлари мумкин. Бундай пайтларда аёлларнинг энг катта ёрдамчиси — энг яқин дўкон ва у ерда сотилаётган ярим тайёр маҳсулотлар.

Чучваранинг пиёзини аввал қовуриб, сўнг гўштини қўшсангиз, у ҳам мазали бўлади, ҳам сақлаш муддати узаяди. Чучвара ва мантилар тугилгач, музлаткичга солиб музлатилади. Кейин целлофан пакетчаларга 100-200 донадан қилиб қадоқланади ва тарқатилади.

Асосий керакли маҳсулотлар: ун, тухум, гўшт, пиёз.

100 дона чучварага 6.000 сўмлик хом ашё кетади, сотилиш нархи эса 11.000-12.000 сўм.

Пишириқ (тортдан тортиб, кекс, печеньегача)

Кўпчилик ширинлик ейишни яхши кўради, аммо ҳамма ҳам уни пиширишни билмайди ёки бунга вақт тополмайди. Пишириқ пиширмоқчи бўлсангиз, бозорбопини танланг, тез бузиладиган бўлмасин. Масаллиқларини виждонан солинг, ортиқча тежамкорлик қилманг. Ён-атрофингиздаги дўконларга тарқатишингиз ёки бозорлардаги махсус пишириқ бўлимлари билан ҳамкорлик қилишингиз мумкин.

Асосий керакли маҳсулотлар: ун, шакар, ёғ (маргарин, сариёғ), тухум.

Унчалик катта бўлмаган 2 дона кексга 3.000 сўмлик хом ашё кетади, 6.000 cўмга сотилади.

Тефтел

Шошиб турганингизда қозонга тезгина шўрва қилиб, ичига музлаткичдаги тайёр тефтелларни солиб қўя қоласиз. Бундай ярим тайёр таомларга аҳолининг эҳтиёжи бор.

Тефтел ҳам худди манти ёки чучвара каби тайёрланади, фақат унга хамирнинг кераги йўқ.

Асосий керакли маҳсулотлар: гўшт, пиёз, зираворлар.

 

«Ошхона ишларига унчалик уқувим йўқ», дейдиганлар тикиш-бичиш ишлари билан шуғулланишлари мумкин.

Кўрпа-тўшак қовиш

Ўз кўрпа-тўшакларингизни ўзингиз қовийсизми? Маҳоратингизга балли, тўй мавсумларида кўрпа-тўшак қовиш хизматлари билан шуғулланишингиз мумкин. Чунки ҳамма ҳам сиздаги маҳоратга эга эмас. Қовиш чокларингиз бир текис ва чиройли бўлса, ҳадемай мижозларингиз кўпайиб қолиши аниқ.

Асосий керакли маҳсулотлар: турли катталикдаги ниналар ва ип.

4 метрлик кўрпачани мағзи билан тикиб, пахта солиб қовиш нархи: 12.000 сўм.

Мағзи тикилган ярим тайёр кўрпачага пахта солиб қовиш нархи эса 6.000 сўм.

Парда тикиш

Уйни парда очади, дейишади. Шунга кўра, ҳозирги кунда чиройли матолардан турли-туман пардалар илиш русумга кирган. Тикиш машинаси билан яхши таниш бўлсангиз, бу иш ҳам сизга тўғри келиши мумкин. Асосий керакли хом-ашё эса чиройли матолар. Қолгани дид ва маҳоратингизга боғлиқ. Тиккан пардаларингизни суратга олишни унутманг. Навбатдаги мижозларга ўз маҳоратингизни кўрсатувчи католог бўлиб турсин.

Пардабоп матолар одатда қаттиқ бўлади. Майда қийқимларни ташлаб юборманг, улардан чиройли ва сўнгги русумларга кўра оддий бичимли, аммо жуда чиройли сумкалар тикиш мумкин.

Керакли анжомлар: тикиш машинаси, турли матолар, ип.

Парданинг 1 метрини тикиш нархи — 15.000 дан 30.000 сўмгача. Тикувчи сифатида сиздан кетадигани тикув машинаси учун электр токи ва парданинг иплари, қолган барча хомашёни мижоз олиб беради.

Нимча ва чопон тикиш

Салқин кунларда келинчаклардан тортиб, момоларгача пахтали нимча кийиб олишади. Ҳозирги кунда чет элнинг текстил нимчалари кўпайиб кетишига қарамай, ўзимизнинг миллий пахтали нимчаларга ҳеч қачон талаб тушмаса керак. Ҳатто янги туғилган чақалоққа ҳам шундай нимча тикишади ёки тиктиришади. Нимчаларнинг бичими унчалик қийин эмас, матосини яхши танлаб, чиройли қилиб қовишингиз лозим.

Тайёр чопонлар нархи эса 80.000 дан 100.000 сўмгача.

Болалар кийими тикиш ёки тўқиш

Болаларга кийим тикиш анчайин қулай ва мароқли. Қолаверса, кичкинтойлар кийимига турли-туман матолар қўлласангиз ҳам бўлади, яъни бу бачканалик деб қабул қилинмайди.

1 метрлик матони 7.000-8.000 сўмга оласиз. Ип ва занжири учун 1.000 сўм ва бироз электр токи сарфлайсиз. Болалар шимининг ўртача нархи 10.000 сўм ва ундан юқори.

Агар тўқишни билсангиз, болаларга пайпоқча, шапкача, нимча ва жемпирчалар яратсангиз бўлади. Бу борада бозорда болалар кийими сотувчилари билан ҳамкорлик қилишингиз ҳам мумкин.

Тўқиш ипи нархи (100 грамми): 3.000 сўм. Бир жуфт пайпоқ учун 50 гр. ип керак бўлади. Тайёр пайпоқчаларни эса 3.000-4.000 сўмга сотиш мумкин.

Қайси йўналишни танласангиз ҳам…

Бизнес турини танлагач, шу йўналишда фаолият олиб бораётган бошқа тадбиркорларнинг ишларини кузатинг. Уларнинг харидор (мижоз)ларга хизмат кўрсатишида ёки маҳсулотларида қандай камчиликлар борлигини аниқлаб, шунга асосланиб бизнес-режа ишлаб чиқинг. Ўз ишингизда бу камчиликларни такрорламанг. Таниқли руҳшунос Дейл Карнегининг таъкидлашича, инсон молиявий аҳволининг яхшилиги 15 фоиз ўз ишини билишига боғлиқ бўлса, қолган 85 фоизи атрофдагилар билан яхши мунособат қура олишида экан.

Иш бошлашдан олдин…

Албатта ҳар бир ишни бошлаш учун маълум миқдорда маблағ лозим. Ишни бошлаш учун катта маблағ сарфлашингиз шарт эмас. Яъни ишни дарров катта ҳажмда бошламанг. Маҳсулотни ёки таклиф қилаётган хизматни аввалига яқинларингиз, қўни-қўшниларингизга таклиф қилинг. Уялманг, ҳалол меҳнат билан пул топишнинг хижолатли жойи йўқ.

Маҳсулотларни ён-атрофингиздаги дўконларга тарқатинг. Харидорлар янги маҳсулотга аввалига шубҳа билан қарашини табиий ҳол деб билинг. Иш бошида юзага келган қийинчиликлардан тушкунликка тушиб, ишни тўхтатиб қўйманг. Аксинча мижозларни ўрганиб чиқиб, маҳсулотингизни янада яхшилаш ҳаракатида бўлинг.

Маслаҳат: бизнес дафтари тутинг. Ишлаб чиқармоқчи бўлган маҳсулотингизга қанча пул сарфлаганингизни дафтарга қайд этиб қўйинг. Илк ҳафтада қанча сотилгани, қанча фойда кўрганингизни ҳам ёзинг. Шунингдек, маҳсулот борасида қандай камчилик ва ўзгаришлар қилганингизни ҳам ёзсангиз фойдадан холи бўлмайди.

Сизнинг фойдангиз ва Қонун

Тадбиркорлик фаолиятингиз учун патент олиш мақсадида туман ёки шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилинг.

Бунинг учун керакли ҳужжатлар: паспорт нусхаси, 4 дона расм, ариза.

Патент олиш учун давлат божи миқдори: 62.920 сўм.

Олган даромадингиздан қатъи назар, ҳар йили энг кам иш ҳақининг 3 баробари — 188.760 сўм солиқ тўлайсиз. Минимал иш ҳақининг 2 баробари — қатъий белгиланган солиққа, 1 минимали эса пенсия учун ўтказилади.

Хусусий тадбиркор сифатида патент олганингиздан сўнг ўз маҳсулотларингизни бемалол реклама қилиш ҳуқуқига эга бўласиз.
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 5173