Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Уй вазифасини бажариши учун болага қандай ёрдам бериш керак?

Дата: 05.05.2024
Автор: admin
Кўпчилик эркаклар бола тарбиясини оналарга ишониб топширишган. Шунингдек уй вазифларини тайёрлатиш, ота-оналар мажлисига бориш ҳам асосан оналар зиммасига юкланган десак муболаға бўлмайди. Она-бола ўртасидаги муносабат қанчалик яқин бўлмасин, отанинг фарзанд тарбиясида тутган ўрни алоҳида. Шунинг учун, ўғлингиз билан вақти-вақти билан шахсан ўзингиз шуғулланиб туришга, ўқишини назорат қилиб, уй вазифаларини биргаликда бажаришга ҳаракат қилинг. Қуйидаги тавсиялар эса ушбу маъсулиятли вазифанинг уддасидан чиқишингизга яқиндан ёрдам беради.   
1.Ўғлингизнинг мустақил фикрлашига имкон беринг

Ўғлингизнинг ўрнига билағонлик қилиб уй вазифларини ўзингиз ишлаб берманг. Аксинча ўзини мустақил фикрлашга, бош қотиришга йўл қўйиб беринг. Агар болангизнинг мисол ва масалаларни ечишга эринаётгани ёки қийналаётганини сезсангиз, яна 10 дақиқадан сўнг танаффус беришингизни айтинг. Шунда боланинг дарс тайёрлашга киришиши осонроқ кечади. 
2.Намуна кўрсатинг

Болангизга ўзингиз ҳам қачонлардир эринчоқ ўқувчи бўлганингиз ва ўртача баҳоларга ўқиганингиз ҳақида ҳеч қачон гапирманг. Сиз унинг учун намуна бўлишингиз лозим. Акс ҳолда фарзандингизнинг сизга бўлган ишончи сусайиб қолади. "Дарсларни ўзлаштириш қийин эмас. Агар ҳохиш бўлса ҳар қанча қийин вазифани ҳам жўнгина хал қилиш мумкин. Бунинг учун кўпроқ шуғулланиш, ҳаракат қилиш лозим. Шунда баҳоларинг ўз-ўзидан яхшиланиб бораверади”.  Бу –сиз айтишингиз керак бўлган энг тўғри маслахатлардан бири.   
3.Керагидан ортиқча мақтаманг

«Ўзимнинг ақллигинам! баракалла!» — болани бундай мақтовларга ўргатиб қўйиш яхшимас. Чунки кейинги сафар фарзандингиз қандайдир вазифани уддалай олмаса, унда иккиланиш пайдо бўлиши ва ўз кучига бўлган ишонч йўқолиши мумкин. Яхшиси сиз: «Мана бу бошқа гап, яна эплолмайман дейсан, бўлар экану!» деган гаплар билан кўнглини кўтариб, гап орасида билимли бўлиш ҳаётда кўп аз қотишини қистириб ўтинг. Масалан фоизларни ўргатаётган бўлсангиз  «Мана энди дўконга борганингда чегирмаларни ўзинг мустақил ҳисоблай оласан!» деб ҳаётий мисоллар келтиринг. 
4.”Нотўғри” деб айтманг!

Агар ўғлингиз бирон бир мисолни нотўғри ечаётган бўлса ҳам уни дарров айблашнинг ҳожати йўқ. Аксинча, боланинг кайфиятини туширмаган ҳолда: «Ёмон фикрламаябсан, кел энди мана бундай усулни қўллаб кўрайликчи» қабилидаги гаплар билан уни тўғри томонга йўналтиришга ҳаракат қилинг. "Бу нотўғри, шуни ҳам билмайсанми?!” деб койисангиз, бола биладиган насаларини ҳам унутиб юборади ва дарс тайёрлашга умуман хохиши қолмайди. 
Манба: darakchi.uz
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 731