Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Ucell дан шифокорларга совға

Дата: 07.05.2024
Автор: daminiki

 

Ucell компанияси Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида ташкил этилган "Педагогик, компьютер технологиялари ҳамда ингилиз тилини ўқув жараёнида қўллаш” номли амалий семинарга ҳомийлик қилди.

    Ўқув жараёнини компьютерлаштириш, амалий машғулотларда компьютер технологияларини қўллаш, ўқув жараёнига инновацион педагогик технологияларни жорий этиш, шунингдек, талабаларга фанларни хорижий тилларда ўқитишнинг аҳамиятини ошириш кабилар семинарнинг асосий мавзулари бўлди. Семинарда  500 нафардан ортиқ институт ходимлари иштирок этди.

    Тадбир давомида Ucell 2012 йил якунларига кўра институтнинг энг яхши врач ва ходимларини қимматбаҳо совғалар, жумладан, компания бренди остидаги янги уяли телефонлар билан тақдирлади.

     «Жамоат ишларида фаоллик ва ижтимоий масъулиятни ҳис қилиш компаниямизнинг энг устувор йўналишларидан бири саналади. Биз соғлиқни сақлаш соҳаси юқори малакали мутахассисларга таянган ҳолда қайта шаклланиб, ривожланаётганидан мамнунмиз, – дея мазкур тадбирни изоҳлади Ucell Корпоратив коммуникациялар департаменти раҳбари Даврон Азизов. – Мазкур семинарга ҳомийлик қилишнинг омилларидан бири Ucell доимо ўсиб келаётган авлоднинг саломатлиги, илми ва маънавиятини юксалтирувчи таълим, тиббиёт, спорт ва бошқа соҳалардаги инновацияларни қўллаб-қувватилашидир».

       Миннатдорчилик белгиси сифатида Тошкент Педиатрия тиббиёт институти ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ботир Даминов мазкур семинарга ҳомийлик қилгани учун Ucell компаниясига миннатдорчилик ёрлиғини топширди.дея хабар беради

 

Прикрепления: Расм 1 · Расм 2
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 792