Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Турмуш ўртоғим билан 8 ой «SMS» ёзишганмиз

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
ШАҲЗОДА. Бир неча йиллардан буён эстрада оламида юлдуз бўлиб порлаётган бу хонанда санъат оламига илк қадамини қўйган кезларда кўпчилик унинг ижодидаги давомийликни зўр иштиёқ билан кузатганди. У эса бир ёниб ўчадиган юлдуз эмаслигини, саҳнада ўз ўрнини эгаллашга ҳақлилигини исботлади. Шахсий ҳаётидаги ўзгаришлар ҳам кўпчиликни бефарқ қолдирмади. Мухлис озгина бўлса-да у ҳақда ҳақиқатни билишни истарди. Шаҳзода бунга жавобан сукут сақлар, ижод билан шахсий ҳаётни аралаштиришни истамасди. Шунча вақтдан буён турмуши тарихи ҳақида сукут сақлаган Шаҳзода бугун мухлисларига бор ҳақиқатни очмоқчи. Ҳаммаси қандай бошланганди? Ўртада муҳаббат бормиди? Шаҳзоданинг юрагини забт этиш учун турмуш ўртоғи неча йил кутди?

«Болалигимнинг энг ширин хотиралари БУВАМ билан боғлиқ»

Бувамнинг ҳовлисида ўйнаб юрган пайтларим ҳалигача тушимга киради. Укиши жуда ҳотамтой, болажон эди, ўн олтита набираси борлигидандоим фахрланарди. Янги йил байрамини ҳаммамиз бувамникида жамулжам бўлиб кутардик. Ёз фаслида эса ҳаммамизни машинасига ўтқазиб, хиёбонга олиб борарди. Кун бўйи турли аттракционларда учиб, қўлларимизга пуфаклар тутганча, совғаларга тўлиб қайтардик. Ухлаб ётганимизда ҳам ёстиғимиз тагига бирор совға қўйиб, бизни хурсанд қилишни ёқтирарди. Дастурхон атрофида йиғилганимизда эса, «Ким овқатини ҳаммадан биринчи бўлиб еса, яна битта совға олади», дерди. Мен овқатимни ҳаммадан биринчи еб олардим. Кейин стулчамни кўтарганча бувимнинг олдига ўтириб, салдан кейин ойимга ҳам шерик бўлардим.

Улғайганимда бувам ўчоқда овқат пиширишни ўргатган. Ўчоқ палов, димламаларни бемалол пишира олишимда бувамнинг ҳиссаси катта.

Жониворларга муҳаббат бувамдан мерос қолган. У киши севимли итини чопони ичига яшириб оларди. Бўлмаса, бувимдан гап эшитиши мумкин эди-да!

«АКАМ чақимчи эди»

У киши мени доим қўрқитарди. Онам ишга кетаётиб, мени акам билан қолдирса, йиғлаганим-йиғлаган эди (кулади). Менимча, ҳамма акалар шунақа бўлса керак. Мабодо билмай бирор ишкал чиқарсам, ўша заҳотиёқ онамга айтиб берарди. Шу одати учун у билан кўп уришардик.

 «ЎҒЛИМ билан она-бола эмас, дўстмиз»

Мени ўн олти ёшимда узатишган. Ўн етти ёшимда она бўлганман. Ўғлим билан дўстона муносабатим учун кўпинча атрофдагилардан танбеҳ эшитаман. Кўпчилик мени болага нотўғри тарбия беришда айблайди. Аммо ўзим бундай деб ҳисобламайман. Назаримда, мендан сир яширмайдиган ўғлим билан ҳаддан ташқари яқинлигимизнинг ҳечам ёмон томони йўқ. Айтайлик, уни уришсам, кейин бирор муаммоси чиқиб қолсаю буни айтишдан қўрқса, шу тўғрими? Фикримча, унга етти ёт бегона одамдан кўра, ўз онаси тўғрироқ маслаҳат беради.

«БИРИНЧИ ТУРМУШИМдан ажрашганимда…»

Ўшанда «энди фарзандим отасиз ўсадими?» деб жуда ўкингандим. Ўғлим кўчадаги бирорта дайдини кўрганида ёнига ўтириб олганча суҳбатлашишини кўриб, баттар ичим куярди. Аммо негадир куни келиб ҳаммаси изига тушиб кетишига ишонардим. Ҳозир юрагимга яқин эркаклар, яъни турмуш ўртоғим ва ўғлимнинг ўзаро дўстона суҳбатини кузатганимда, сўз билан ифодалаш мушкул бўлган қандайдир нотаниш туйғуни ҳис этаман. Турмушимиз аввалида ўғлим уялиб, мулоқотдан бироз тортинарди. Ўшанда уларни қалбан яқинлаштириш учун қандайдир йўлларни излаб, шошқалоқлик билан вазиятни баттар чигаллаштирмай тўғри қилган эканман. Ўғлимнинг турмуш ўртоғим билан аста-секин дўстлашиб бораётганини четдан жимгина кузатгандим. Шукр, бахтимга кўз тегмасин!

«ТУРМУШ ЎРТОҒИМ 6 йил давомида қалбимга йўл топишга уринганди»

У — менинг продюсерим, «Тарона рекордс» студиясининг раҳбари. Муносабатларимиз аввалида саккиз ой давомида бир-биримизни яқиндан билиб олиш учун фақат телефонда суҳбатлашиб, SMSёзишардик. Турмуш ўртоғим олти йил давомида қалбимга йўл топишга уринганди. Мен эса бир боқишдаги муҳаббатга ишонмаслигим сабаб у кишига аста-секин боғланиб борганман. Лекин қачондир бирга бўлишимиз ҳақидаги фикр хаёлимга ҳам келмаганди.

Менимча, эркак кишидаги болалар ва жониворларни яхши кўриш хислати ҳурматга лойиқ. Иккинчи бора турмушга чиқаётганимда, бўлажак турмуш ўртоғимнинг болаларга нисбатан ўзгача меҳри борлиги эътиборимни тортганди. У ҳам иккинчи бора уйлангани ҳеч ким учун сир эмас. Аммо бу ҳолат унинг фарзандларига бўлган эътиборини асло камайтирмаган. Тўйдан кейин икковлашиб ҳовли қурдик. Ич-ичимдан бирорта жониворни боқиш истагим бўлса ҳам бу ҳақда оғиз очмасдим. Қурилиш ишлари якунига етиб, янги уйга кўчиб киришимиз билан турмуш ўртоғим, «бирорта уй ҳайвонини олсак, нима дейсан?» деб сўради. Севинганимдан бақириб юбордим. Дарҳол «лабрадор» зотли итни сотиб олдик. Кейин у «мушук ҳам оламиз», деб қолди. Уйга мушук ҳам олиб келдик. Бувамдаги мен қадрлаган хислатнинг соҳибимда ҳам борлигидан бениҳоя бахтиёрман!

Турмуш ўртоғимнинг феъли жуда жиддий, камгап. Менинг аксим, яъни бошлаган ишини чала қолдирмай, албатта охирига етказади. Менда шошқалоқлик бор, у эса бу феълимни тарбиялайди, ўта ақлли инсон. Кўп бора ўзимнинг эмас, унинг айтганини қилиб ҳам бунга амин бўлганман. Унинг ҳаёт тажрибаси фарзандимнинг тарбиясида ҳам қўл келади.

Мен рашкчи эдим. Турмушимиз бошида тажрибасизлигим туфайли бўлса керак, у кишини бесабаб рашк қилардим. Вақт ўтиб бир-биримизни яхшироқ тушундик, феъл-атворимизни ўргандик. У пайтдаги рашкларим ноўрин эканини эслаганимда ҳозир кулиб қўяман. 

«Яқин ДЎСТИМ»

Аёл ва эркак ўртасида дўстлик бўлмайди, деган гапга қўшилмайман. Масалан, менинг яқин дўстим — «Тарона рекордс» компанияси директори Даврон. Мана, етти йилдирки, у билан дўстмиз. Иш жараёнида у билан танишганимиз ва дўстлашиб кетганимиз омадим экан. Чунки ижодда санъаткорнинг атрофини дўстлари қуршаб турса, уларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли яна-да илҳомланаверасан. Сўнгги пайтларда ҳатто бирон нимадан сал асабийлашсам ҳам, онамга эмас, Давронга қўнғироқ қилиб, дардимни айтадиган бўлиб қолибман. Негаки онам менга қўшилиб сиқилади. Даврон эса вазиятни ҳазилга буриб, тушкун кайфиятдан чиқариб юборади.

«Хулосам…»

Арслон буржида туғилганман. Руҳият жиҳатидан кўпроқ эркакларга яқин бурж соҳибаси бўлганим учун муносабатда кўпроқ эркаклар билан тил топишаман. Уларда биз аёлларники каби айёрлик йўқ. Фикримча, ҳақиқий эркак киши ҳотамтой бўлиши керак. Моддий томонлама эмас, қалбан очиқ сахий бўлиши муҳим.
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1072