Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Темир йўлларда таъмирлаш ишлари бошланди

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
"Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК 2012 йилда темирйўл транспортини модернизация қилиш ва ривожлантиришга ўз маблағларидан 389,8 млрд. сўм киритишни режалаштирган.

Жорий йилда иқтисодий ва ҳудудий соҳалар имкониятларини ривожлантириш дастурлари асосида 8 та лойиҳа амалга оширилади. Ички инвестициянинг 63,5 фоизи  иккита йирик лойиҳани амалга оширишга йўналтирилган. Асосий эътибор қиймати 136 млрд. сўмни ташкил этувчи 1030 километрлик темирйўлни қайта тиклаш ишларига қаратилган. "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК маълумотларига кўра, 37 млрд. сўмдан ортиқ маблағ Тошкент - Самарқанд темирйўл линиялари майдонида тезюрар йўловчи ташиш воситаларининг ҳаракатини ташкил этишга жалб қилинади. "Мароқанд – Қарши" ва "Қарши – Термиз" йўналишидаги иккита темирйўл линиясини электрлаштириш ҳам кўзда тутилган. Шу билан бирга, жорий йилда Навоий-Учқудуқ–Султон Увайс тоғ–Нукус янги темир йўл линияси инфратузилмаси объектларини қуриш ишлари ва умумий қиймати 32,5 млрд. сўмлик Чуқурсой темир йўл станциясида автоматлаштириш ишларини  якунлаш режалаштирилган.
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 642