Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

ТЕАТРНИНГ ЭНГ ЙИРИК АКТЁРИ КАЛТАК ЕДИ?!

Дата: 06.05.2024
Автор: admin

Бу инсонни кўрган томошабин албатта, унга ижобий муносабатда ёки қиёфада қарамайди. Ҳаёлида салбий ролларни ўйнаб келаётган Сайфиддин Меллиев ҳаётда ҳам шунақа салбий инсондек туюлади. Зеро унинг санъатдаги ютуғи ҳам ана шунда. Айни кунда Ўзбек Давлат драма театри саҳнасида бир қанча умрбоқий спектакллари билан томошабинни жалб этиб келаётган саҳифамиз қаҳрамони Сайфиддин Меллиевни сизларга ҳаётда бутунлай бошқа инсон, самимий, очиқкўнгил, дилкаш деб таништирсак ишонасизми? Келинг, яхшиси суҳбатимиз давомида қаҳрамонимизни ўз тасаввурингизда  кашф этинг...

 

—    Бўш вақтингизни топиш жуда мушкул бўлди. Ижод оламига бутунлай шўнғиб кетганга ўхшайсиз...

—    Айни дамда "Наврўз” байрамига жиддий тайёргарликни бошлаб юборганмиз. Бу байрамда биз ўзбек халқининг қадимий урф одатлари, фольклори, унутилиб кетаётган қадимий миллий ўйинларимизни тиклаш мақсадида театримиз актёрларидан фойдаланган ҳолда саҳнага олиб чиқмоқчимиз. Оила мавзусида "Мустаҳкам оила йили”га бағишланган саҳна асарларини тайёрлаяпмиз.  Бир қанча ўзбек шоирлари Ҳалима Худойбердиева, Фарида Афрўз, Зебо Мирзаева каби бир қанча шоирлар билан ҳамкорликда спектакл яратяпмиз. Ушбу спектакл "Аёл” деб номланади. Ушбу спектаклда театримизнинг барча аёллари банд бўлишади.  Бундан ташқари Америка драматурги Жон Патрикнинг "Ғалати миссис Севич” асари устида ҳам тинимсиз ишлаяпмиз. Биз бу асарни бир қанча ўзбек миллий чолғу асбобларидан фойдаланган ҳолда олиб чиқиш ниятимиз бор. Шунинг учун мана ўзингиз кўриб турганингиздек тинимсиз ишлаяпмиз. Вақтимизнинг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қиляпмиз.

—    Мухлислар  Ўзбек давлат драма театри ҳам бошқа театрлар сингари маиший мавзулар билан ўралашиб қолди дейишяпди...

—    Нега энди, аксинча. Бу фикрга қўшилмаган бўлар эдим. Сабаби, биз миллий ва жаҳон асарларини бирма бир навбатма-навбат мухлисларимизга тақдим этишга ҳаракат қиляпмиз. Мисол учун яқинда Еврипиднинг "Медея” асарини саҳнага олиб чиққан бўлсак, кейин Карло Гоццининг "Зубайда” асарини топширдик. Бу асарлар маиший эмас. Тўғри, бизда ҳозир тарихий асарлар ва шахсларни яратиш бир оз чегараланиб турибди. Лекин яқин кунларда бобокалонимиз Амир Темурнинг рафиқаси "Бибихоним” ҳақида спектакл яратиш ниятимиз бор. Лекин маиший мавзу билан "ўтириб” қолганимиз йўқ (кулиб).

—    Театрингизда фаолият юритаётган актёрларнинг кўпчилиги ёшларни ташкил этаркан. Уларнинг ўз устида ишлаши, ўйнаётган роллари сизни қониқтира оляпдими?

—    Тўғрисини айтсам институтни битириб келаётган ёшларнинг ҳаммаси ҳам  "актёр” бўлиб келавермайди. Биз уларга барча шарт-шароитларни яратиб берган ҳолда, улар билан ишлаймиз. Мана масалан, "Кўкка учган орзулар” спектаклимиз айнан ўша институтни битириб, театрга келган ёшлар учун эди. Бу спектакл уларга катта бир мактаб бўлди. Биз театримизга келган ёшларга ўз яқин оға-инимиз, синглимиздек муомалада бўламиз, уларга билмаганларини ўргатиб, маҳорати устида ишлашни давом эхттирамиз. Бошлқа театрларда бунақа қилишмайди.

—    Салбий қирраларингиз шу даражада очилдики, сиздан ижобий ролларни кутиш қийин...

—    Ижобий ролларни ҳам ўйнаганман, лекин эсимда қолмаган. Яқинда телевизорни кўриб ўтириб, ўзимни "Чемпионлик орзуси”  фильмини кўриб, ўшанда эсладим ижобий ролда ҳам ўйнаганимни. Ёдимда қолмагани, балки сценарий яхши бўлмагандир ёки ролимнинг юки бўлмагандир. Кўпчилик менга комедияли асарларда ўйнашинг керак деб маслаҳат беришади. Комедияли кичик эпизодларда ҳам чиқдим. Ҳозир жуда ҳам кўзп режиссёрлардан таклифлар бўлиб турибди. Лекин ҳаммасига бирма бир рад жавобини беряпман.

—    Нега, сценарийлар ёқмаяпдими?

—    Сценарий ҳам майликуя, кўпроқ менга режиссёрларнинг ўз ишининг устаси эмаслиги, ижод жараёнида масъулият билан ёндошмаётганликлари, айримларининг тажрибасизликлари маъқул бўлмаяпди. Кейин фақат бир хил руҳдаги ролларга таклиф қилишаётганлиги учун ҳам мен бу фильмларда ўйнашдан бош тортяпман.

—    Кўча кўйда юрганингизда ҳам сизни қўли билан кўрсатишса керак. Умуман улар сизни тасодифан кўриб қолишганида юз ифодаси, муеносабатини ўзгаришини кузатганмисиз. Бу жуда қизиқ бўлса керак-а?

—    (кулади). Калтак еган кунларим ҳам бўлгану шунақа салбий ролларни ўйнаганим учун.   "Йиғламагин”  фильмида ўйнаганимдан сўнг қаергадир сафарга кетишимдан аввал бозорга бордим. Бозордан қурт сотиб олаётганимда бир келинойи келиб мени шунақа қарсиллатиб урдики... Ҳайрон бўлиб, унга қарадим. У менга — Инсофсиз, ёш болани ҳам шунчалик хўрлайдими одам деган. Намунча дийданг қаттиқ бўлмаса деб мени уруша кетди. Бир жаҳлим чиқса, бир кулгим келади (кулиб). Кейин унга — Келинойи, бу ахир фильмку, деб унга ҳаммасини тушунтириб берганимдан кейин ҳам у — майли, киноо экан, кинода ҳам шунақа ўйнайдими деб мени урушиб кетган. Мен билан бунақа ҳолатлар жуда ҳам кўп бўладиКўчада кетаётганимлда мени — Ана, одам сўядиган одам келяпди. Ҳазиллашманглар, сўйиб ташлайди деб ҳазиллашишади (кулади).

—    Оилангиз, фарзандларингиз сизни шундай роларни ўйнашингизга қандай муносабат билдиришади?

—    Оилам мени, касбимни тўғри тушунишади. Улар ҳар бир ўйнаган ролларимни қизиқиш билан кузатишади. Рафиқам Марҳабо Меллиева билан баъзи пайтларда ўйнаган ролларим устида маслаҳатлашиб, фикр алмашиб турамиз. Ўзи санъат соҳасини битирмаган бўлса ҳам ҳар ҳолда санъатни яхши тушунади. Қизим Руҳшона ўн ёшда, Кибриё қизим етти ёшда. Ўғлим Беҳрузжон уч ёшда. Дадам анча аввал оламдан ўтганлар. Онам билан бирга яшаймиз. Уларни жуда ҳам қаттиқ ҳурмат қиламан. Чунки қанча ютуққа эришган бўлсам, ҳаммасида онамнинг ҳиссаси бор. Албатта инсоннинг бошидан кўп қийинчиликлар, тўсиқлар ўтади. Лекин мени мана шундай пайтларда онам қўллаб-қувватлаганлар. Ҳар доим мени тўғри тушунганлар. Қанча ютуққа эришган бўлсам ман ўзим ўйлиманки, онами меҳнатлари. Кучлари кўпинча оғир кунларда, қарама қарши бўлган пайтларда ҳам, онам ёпдам берганлар. Оналарнинг дуосида гап кўп. Менимча онаси бор инсонлар дунёдаги энг бахтли инсонлар ҳисболанади.

—    Кўп ҳолларда актёрлар режиссёр томонидан ишониб топширилган рол устида, ўз устида ишлаш ўрнига нуқул режиссёрни айблашади...

—    Менда бир яхши одат борки, ҳеч қачон режиссёрни айбламайман. Баъзи пайтларда норози бўлишимнинг сабаби, режиссёр дегани кинонинг отаси ҳисобланади. Шундай экан, Асарни у халққа кўрсатади, у актёрларни йиғади. Кўп режиссёрларимиз менга катта ролларни ўйнашинг керак деб маслаҳат беришади. Лекин мен бундай ролларни рад этаман. Сабаби, айнан мана шундай кичик роллар томошабиннинг ёдида қолади.  

—    Тарк этишингиз керак бўлган одатингиз борми?

—     Тўғри, шунақа одатим бор. Меҳнат қилишни яхши кўраман. Лекин жуда ҳам шошқалоқман. Мана шу шошқалоқлигим менга жуда кўп панд беради. Ҳаётда кузатувчанман. Атрофимдаги ҳамма инсонларни кузатаман. Мана ҳозир сиз билан суҳбатлаша туриб ҳам ўзимга керакли нималарнидир ўрганяпман. Одамзотнинг жуда қизиқ одатлари бор-да.  Ҳаёлпарастмасману, лекин  биров билан гаплаша туриб бошқа нарсаларни ҳам ўйлаб тураман. Фикрларим параллелл бўлади кўпинча. Масалан бир ишни қилиб турган бўлсам, иккинчи ишим ҳақида ҳам ўйлаб, режалаштириб тураман. Шунақа пайтлар бўладики, эсимдан чиқиб кетмасин деб ўз уйимга ҳам кирмай турган пайтларим бўлади. Чунки оилам даврасида бўлганимдан кейин уларни кўриб ҳамма ташвишим эсимдан чиқиб кетади.

БЛИЦ МАЪЛУМОТЛАР

—    Туғилган йилингиз куни, жойи:

—    1976 йил, 18 январ, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани.

—    Хоббингиз:

 

—    Қўшиқ басталаш, рақс, портрет жанрида сурат чизиш, костюмлар бўйича янги услуб яратиш.

—    Севимли асари:

Волковнинг илюсстрацияли китоблари 

—    Фильмография:

 "Имон”,  "Ўйин”, "Йиғламагин”, "Тундан тонггача”, "Алданган аёл”, "Ўхшатмасдан учратмас”. 

—    Саҳналаштирган спектакллари:

 "Эзгулик йўлида”, "Медея”, "Бахт эшик қоққанда”, "Кўкка учган орзулар”, "Жийдаликлар, Зубайда...

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 963