Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Театрга қайтиши, хонандалик ва рафиқаси ҳақида

Дата: 06.05.2024
Автор: admin


"Суғдиёна” газетасининг янги лойиҳаси "Кўрдик, эшитдик, гапиринг!” лойиҳасининг бошловчиси Акмал МИРЗО интервьюдан аввал курсдоши бўлган актёр Улуғбек Қодиров ҳақидаги кўпчилик билмаган сирларни очди. Диққат! Актёр шу пайтгача журналист ва мухлислардан сир сақлаган ҳамда улар билан курашишга ҳаракат қилган камчиликлар қуйидагилардан иборат:

·  Сигарета чекишни бошлаганидан бери «бўлди, энди чекмайман, ташлайман» дейди-ю, бунга ҳаракат ҳам қилмайди.

·  Доим кеч қолиб юради.

·  Қўл телефонига қўнғироқ қилган одамга беэътибор. Яширин ёки нотаниш рақамга умуман жавоб бермайди.

·  SMSга жавоб ёзмайди (эринганидан).

·  Шахсий ҳаётига оид саволлар берилса, асабийлаша бошлайди.

·  Қўпол, нафсониятига теккан одамни аяб ўтирмайди.

Пойтахтимиздаги «Retro palace» меҳмонхонаси ёнига роппа-роса соат 14:00 да келиб тўхтаган машинадан лойиҳамиз бошловчиси Акмал МИРЗО ҳамда актёр Улуғбек ҚОДИРОВ тушди. «Интизомли эканлар, баракалла!» деган хаёлда улар билан сўрашдим.

— Нима учун Улуғбек Қодировни топиш қийин? 

— Йўғ-э?!

Улуғбек менга ўгирилиб сўради:

— Мени топиш қийин эканми? Мана, бугун суҳбатга келдим-ку?! 

Нигора СОЛИҲОВА: — Мендан сўраяпсизми? «Профессионал интервью» лойиҳаси учун интервью олгунимча икки ой овора қилганингиз эсингиздами?

— Тўғриси, вақт масаласи муаммо. Актёрликдан ташқари бошқа ишларим ҳам бор.

— Нима иш бўлишидан қатъи назар, сен ҳақингдаги мақола, кўрсатув ёки радиоэфирдаги суҳбат мухлисларинг учун қизиқлигининг фарқи йўқми? Охирги марта икки йил илгари «GRAND» радиосида Дилноза Кубаева билан бирга суҳбатга чиққандинг. Актёр амалга оширган ишларини ҳеч бўлмаганда бир йилда бир марта мухлислар олдида сарҳисоб қилиши керак эмасми?

— (Норози оҳангда) Ўша эфир вақтига менинг вақтим тўғри келмаса, нима қилай? Ахир эфирда чиқиш мажбурий эмас-ку, тўғрими? Ёки қўнғироқ қилишганида залда машғулот билан банд бўлишим мумкин. Бу пайтда телефонни ёнимда олиб юрмайман.

— Машғулот залига борсанг, нега бунчаликсемириб кетгансан?

— (Қаддини тиклаб, сергак тортганча жилмайди) Тушунмадим?..

— Тез семириб, тез оза олишингдан хабарим бор. Лекин ҳозир жуда семириб кетибсан. Ёки шу тарзда бирорта ролга тайёргарлик кўраяпсанми?

— Очиғи, яқинда АҚШга саёҳатга боргандим. Океанни кўрдим, дам олдим, икки ҳафта жисмоний машқлар билан шуғулланмадим. Балки шундандир... 

— Демак, ҳаракатдан тўхташинг билан семира бошлайсан?

— Йўқ! Аслида мен семиз одамлар сирасига кирмайман.

— Масалан, «Паноҳ» фильмида ниҳоятда ўзингни «қўйиб» юборгансан.

— Чунки ўша ролимга мос равишда гавдам шунақа бўлиши керак эди. Режиссёр бирорта роль учун озиш ёки семиришим кераклигини айтса, ҳеч бир қийинчиликсиз бунга эриша оламан. Чунки соғлом одамман. Есам юқади, емасам йўқ.

— Ўзбекистон давлат санъат институтини битираётган Улуғбек Қодировни Ўзбек миллий академик драма театри интизорлик билан кутганди. У эса театрда оз муддатгина ишлади-ю, кейин кўринмай қолди. 

— Қисқаси, бу ҳам вақт масаласига боғлиқ. Эрталаб соат тўққизда бориш, кун бўйи репетицияларда иштирок этиш керак. Менда бунга имкон бўлмагани учун бошқаларга панд бериб қўйишдан қўрққандим.

— Кимлардир театрда ишлашни орзу қилади...

— Биламан, менинг ҳам театрга қайтиш ниятим бор.

— Улуғбек Қодировни элга танитган режиссёр ким?

— Баҳром Ёқубов. Унинг«Бахт учун миллион» кинофильмидан кейин танилдим.Унгача кўпчилик мени актёр сифатида билмасди.

— Ўзинг мазза қилиб ўйнаган роль қайси?

—Мен учун ҳар бир ролим қадрли, ажрата олмайман. Мухлисларим ҳам айнан қайсидир ролимни мақтамайди. Кимдир униси, кимдир бошқаси ёкқанини гапиради.

— Аммо ролларинг ичида эсда қоладигани, кассабопи бордир?

— Эсда қоладиганини ҳали ўйнаганим йўқ. Ҳали яшаяпмиз, насиб қилса, ўйнармиз. Иштирокимдаги «Фотима ва Зуҳра» билан «Телба» картиналарини кассабоп фильмлар дейиш мумкин бўлса керак.

— Ҳар бир режиссёрнинг узоқ вақт биргаликда ишлаб, битта гуруҳга айланиб қолган ижодий жамоаси бўлади. Сен айнан кимнинг жамоасида ўзингни худди оила аъзосидек ҳис қилиб ишлайсан?

— Бундайлар кўп. Улар орасида энг ёқадигани режиссёр Баҳром Ёқубов ҳамда Рустам Саъдиевларнинг ижодий жамоаси.

— Фильмнинг омадли келиши сценарийга боғлиқми ёки режиссёрга? 

— Назаримда, зўр режиссёр саёзроқ сценарийни ҳам бойитиб бера олади. Чунки у актёр истеъдоди ва сценарийнинг мазмунини «суғуриб» олиб, томошабинга кўрсатиши мумкин.

— Клипларда суратга тушмайсан-а?

— Нега энди?! Тушаман. 

— Бунда ҳофизнинг рейтингини ҳисобга оласанми ёки кимлигининг фарқи йўқми?

— Фарқи йўқ. Клип сценарийси ёқса, тушавераман. 

— Деярли ҳамма ролларингга ўзинг овоз берасан. Нима учун дубляжда бошқаларга овоз бермайсан?

— Дубляж жараёнига кўп вақт кетади, узоқ кутиш керак. Тўғриси, бунақа ишларда бетоқатроқман. 

— Барибир ўзинг тушган фильмлар учун қаҳрамонингга овоз бергани дубляж студиясига борасан-ку! Балки бошқаларга овоз беришинг учун таклиф бўлмагандир?

— Бўлган, лекин мен овозим бошқаларга тушмаслиги мумкинлигини ҳам ҳисобга оламан.

— Ҳамкасбларинг иштирокидаги фильмлар премьерасига бориб турасанми?

— Албатта. Премьерага улгурмасам, билет сотиб олиб бўлса ҳам фильм томошасига боришим мумкин.



 

— Ижодингдаги танаффус ҳақида нима дея оласан?

— ...

 

— Бу вақт ичида томошабин олқишига сазовор бўлиши мумкин бўлган ролни ўтказиб юбормаганмикансан?

— ...

 

— Хонандаликка ҳам даъвогар бўла бошладинг...

— ...

 

— (Кулиб) Радиобошловчилик қилмоқчи эмасмисан ишқилиб? Нонсиз қолиб кетмай тағин?

— ....

 

— Курсдошларимиз орасида иккита бўйдоқнинг бирисан.Тўйинг қачон?

— ....

 

— Келин танлаб бўлдингизми ўзи?

— ...

— Дилноза Кубаевами ёки Гулчеҳра Эшонқуловами?

— ...

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 810