Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Сумалакдаги сир ва синоатлар

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
Неча асрдирки сумалак миллий таомимиз сифатида алоҳида эътибор билан тайёрланади. Уни тайёрлашдон тортиб то сузиб олишгунича бир мўъжиза. У билан боғлиқ момоларимиз жуда кўп ирим-сиримларни қилишади. Айрим башоратлар ҳам айнан сумалак билан боғланади. Бекорга момоларимиз сумалакни яхши ният қилиб бошланглар дейишмайди. Бунда ҳикмат кўп. Шунинг учун биз бу гал айнан сумалак билан боғлиқ башоратларни беришга жазм этдик.

Даромаддан дарак

Сумалак учун буғдойни ўстириш ҳам бир санъат. Уни унча бунча одам ўстирмайди. У учун алоҳида хона белгиланиб, бу хонага ҳар қандай киши кириб чиқа олмайди. Буғдой тез кўкарса демак йил давомида ўша кишининг иши юришишидан  даромад қилишидан дарак.

Мевали дарахт

Ушбу таомни кўпчилик қандайдир сабаб ёки нияти амалга ошиши учун пиширмоқчи бўлади. Бунинг учун ўчоққа газда пиширишмоқчи бўлса ҳам мевали дарахтнинг ўтинини ёқиш керак. Бу ниятга бир қадам силжишни билдиради. Сумалакнинг мазаси ҳам ўзгача бўларкан.

Ўғилми ёки қиз?

Сумалак тайёрланадиган ўчоққа ҳомиладор аёл оловни ёқса, албатта унинг фарзанди ўғил бўлади. Фақат буни чин дилдан ният қилиш керак, холос. Момолар эса аслида ўша аёлни эсон-омон туғиб олиши учун буни амалга оширишади.

Фарзандли бўлиш сири

Пишган сумалак сузиб олингач, қозонни бир четга қўйиб, кимки бефарзандликдан қийналаётган бўлса, ўша ўчоққа аёлни тушириш керак. Албатта бу ишни серфарзанд момолар ёрдамида амалга ошириш даркор. Шундан сўнг фарзандли бўлиб кетганлар талайгина.

Жуфт тош

Сумалакка ният қилиб санамасдан тош теринг. Агар жуфт бўлса, анчадан бери кутиб юрган янгилигикни эшитасиз. Тоқ бўлса, кутишингизга тўғри келади. Бир хил ўлчамдаги тошлардан кўп терган бўлсангиз, кутилмаган даромаддан дарак, дегани.

Учта тилак

Сумалакни ил бора ковлаётганингизда учта тилак тиланг.  Уни илк бора таъмини кўришда ҳам кичкина бармоғингиз билан худди шундай тилак билан яланг. Албатта ниятингизга етасиз. Яхши ничт, ярим давлатлигини унутманг!

Омад белгиси

Агар сиз тановвул қилаётган сумалакдан тош ёки ёнғоқ чиқса, бу йил сизга омад кулиб боқиши тайин. Фақат ўз кучингизга ва билимингизга таянинг.

Бахт калити

Сумалак қўзғаб турганингизда ҳар хил шаклларни кўришингиз мумкин. Товус қушига ўхшаш шаклни кўрсангиз бу бахтдан дарак. Оила қурмаганларнинг бахти очилиши мумкин.   

Китоб нимани англатади?

Астойдил қилинган ният албатта инсоннинг ўз кучи билан амалга ошади. Сумалакни кавлаётганингизда китоб шаклини кўришингиз бу йил албатта ўқишга кирасиз дегани. Унда тезроқ ҳаракат қилинг.

 

Ғаройибот

Кутилмаган ёрдам

Бу воқеани бир танишимдан эшитгандим. У жуда овчиликка қизиқарди. Ўша пайтларда ёш йигит бўлган.

—Кузнинг сўнгги ойи эди, —дея гап бошлади у, — белбоғимга нонни боғлаб олиб овга кетдим. Овга қизиқиб, қир-адирни ошиб анча олислаб кетганимни сезмай қолибман. Совуқ шамол бошланди. Ҳавонинг авзойи ҳам бузулди. Уйга йўл ахтариб холдан тойдим.  Хамма ёқ қоронғу. Шунча юрсам ҳам битта жойда айланаётгандай  бўлдим. Шу пайт мендан ўн қадам нарида кимнингдир турганини кўрдим.

—Ортимдан юр, йўлни кўрсатаман, — деди нотаниш кимса. Унинг ортидан кета бошладим. Қанчалик ҳаракт қилмай унга яқинлаша олмасдим. Узоқдан қишлоғимиз кўринди. Хали одам эса ғойиб бўлганди. Уйга борсам, отам жойнамоз устида йиғлаб ўтирган экан. Бўлган воқеани айтдим.

—Ҳа, бу бир синоат болам. Энди эҳтиёт бўласан, ўзингга деди. Шу –шу овга ишқибозлигим ҳам сўнди. Жониворларга ҳам ўзгача нигоҳ билан қарайдиган бўлганман.
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 815