Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

СИЗ ЯНГИ ЙИЛНИ ҚАЙЕРДА НИШОНЛАЙСИЗ?

Дата: 29.04.2024
Автор: daminiki

Байрам арафасида жойларда айём руҳига мос тарзда очиладиган мўъжаз раста ва дўконлардан кичкинтойларимиз учун турли совғалар-ўйинчоқлар, ширинликлар, бадиий китоб ва ҳ.к. харид қилиш мумкин бўлади. Бундан ташқари боғлар, сайлгоҳлардаги турли кўнгилочар ўйинлар, фильм, мультфильм қаҳрамонлари, қорбобо ва қорқиз қалбларда янги йилнинг ширин тароватини уйғотади. Хўш, бу байрамни қаерда ва қандай нишонлаган маъқул?

                  

Наманган вилояти

29 декабрдан 10 январга қадар Наманган шаҳридаги «Тинчлик» хиёбонида, "Бобур” номидаги маданият ва истироҳат боғида асосий байрам томошалари  ўтказилади.  Вилоятдаги "Шодиёна”, "Ал-машриқ”, "Туркистон”, "Гўзал”, "Парвоз”, "Сарбон” ресторанларида 17:00 дан 20:00 гача, машҳур хонандалар иштирокида байрам дастурлари бўлиб ўтади.


Навойи вилояти

Навоий шаҳрининг "Фарҳод” маданият ҳамда "Ширин” маданият саройларида, шунингдек Марказий хиёбон ва Халқлар дўстлиги кўчаси бўйлаб, Зарафшон шаҳридаги «Олтин водий», Учқудуқ шаҳридаги «Современник» маданият саройида театрлаштирилган томоша ва байрам тадбирлари ташкил этилади.


Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳрининг турли нуқталарида еттита арча ўрнатилади. Барча театрларда янги йилга бағишланган спекталлар намойиш этилади.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳрида 29 декабрдан 12 январгача байрам дастурлари, тадбирлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. 30 декабрдан бошлаб эса, Бухоро мусиқали драма театрида "Қорбобони излаб” театрлаштирилган томоша бўлиб ўтади.


Жиззах вилояти

Жиззах шаҳрининг "Мустақиллик” майдонида ўрнатилган арча атрофида шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар учун 2012 йилнинг 20 декабридан 2013 йил 10 январга қадар Янги йил дастурлари бўлиб ўтади.

                                              

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳрида Янги йил асосан 3 жойда, яъни шаҳардаги  Мустқиллик майдони, Қарши шаҳридаги болалар маданият ва истироҳат боғи ва Наврўз сайлгоҳида бўлиб ўтади.

               

ЯНГИ ЙИЛ КУНИ ОРОМГОҲДА

Агар янги йил байрами кечасини оилангиз даврасида бирор оромгоҳда нишонлаш истагида бўлсангиз, эътиборингизга уларнинг бир нечтаси ҳақидаги маълумотларни келтириб ўтамиз:

 

"Белдерсой” оромгоҳи

Ушбу оромгоҳда дам олиш икки киши учун бир кунга 250 000 сўмни ташкил этади. Шунингдек бар, ресторанлар хизматидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

 

"Чимён” санаторийси

Чимён дам олиш оромгоҳига бориш истагида бўлсангиз, ўзингизга манзур бўлган ноз-неъматларни ғамлаб олинг. Нархи бир кунлик ҳордиқ учун 4 кишига 150 минг сўм. Шу билан бирга сиз осма қанот йўли ҳамда чанғи учиш йўлларида учишингиз ва мароқли дам олишингиз мумкин бўлади.

 

"Скай Виллидж" оромгоҳи

Чимён дам олиш маскани  ҳудудидаги ушбу оромгоҳда байрамни ўтказмоқчи бўлсангиз, нархларни билиб қўйганингиз яхши. Икки кишилик хоналар бир кунга 125 000 сўм, оилавий (3 киши) дам олувчиларга ҳам 125 000 сўм. Бунда эрталабки нонушта, бассейн ҳамда тринажёр залларидан фойдаланишингиз мумкин. 

 

 

манба:darakchi.uz

 

Прикрепления: Расм 1
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 946