Европада илк бор қоғоз пулдан фойдалана бошлаган давлат энди биринчиларқаторида ундан воз кечмоқда.
Швецияда қоғоз пул 1661 йилда муомалага кирган эди. Мамлакат эндиликда ундан умуман фойдаланмаслик йўлларини изламоқда. Мамлакатнинг баъзи муассасаларида ва банкларда қоғоз пул билан олди-берди қилиш ишлари тўхтатилди. Европа иттифоқининг бошқа мамлакатларида қоғоз пуллар ва тангалар иқтисодиётнинг 9 фоизини ташкил этса, Швецияда бу кўрсаткич 3 фоиз атрофида... Мамлакат аҳолиси ҳам нақд пулсиз, яъни электрон тўловларни афзал билиб, ҳукуматнинг қоғоз пулни муомаладан чиқариш сиёсатини қўллаб-қувватламоқда.