Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Шоколад аччиқ бўлиши керакми ёки ширин?

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
Кўнглингиз ғаш бўлса, кайфиятингиз очилмаса бир бўлак шоколад енг. Олимлар ёмон кайфият билан бирор ширинлик истеъмол қилиш истаги бир-бирига бевосита боғлиқ дейишади. Кўнгил ғаш бўлишига қарши курашда шоколад энг яхши воситадир. Айтишларича, организм айни шу тариқа эндорфин захирасини тўлдирар экан.

Бозоршунос олимларнинг баҳолашларича, Янги йил ва хотин-қизлар кунида одамлар бошқа вақтдагидан икки баравар кўп шоколад сотиб олар эканлар. Чунки организмнинг кузда қиш фаслига мослашиши ҳам, баҳорда витаминларга эҳтиёжнинг ортиши ҳам кайфият тез ўзгаришига сабаб бўлади. Яхши шоколад плиткаси ҳар қандай ҳолатда ҳам яхши совға ва кайфиятни яхшилашнинг ажойиб воситасидир. У котиба аёллару амалдорларнинг, ҳатто аёлингизнинг тош юракларини юмшатиб юборади. 

Бу ширинлик фазилатларини баён қилар экансиз, уни вино тайёрлашга ўхшатишингиз мумкин, чунки шоколад меваси узум бошига ўхшайди. Тропик мамлакатларда ўсадиган какао дарахти дуккакларидан шоколад тайёрланади, шоколад навлари уларнинг хилма-хиллиги билан изоҳланади. Какао ҳиди ҳам шоколад дарахтлари ўсадиган Осиё, Африка, Америка иқлимига, тупроғига, навига, минтақасига боғлиқ. Мутахассислар Ява, Цейлон, Тринидад оролларида терилган какао дуккакларининг иси, мазаси ўта нозик ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради, дейишади. Африка ва Америка навларининг ҳиди ўткирроқ ва мазаси тахирроқ. Шоколадда мияга дадиллик берувчи қувват сифатида таъсир қиладиган 0,4 фоиз теобромин бор. Бу ширинлик наркотиклар рўйхатига киритилмаган. Бунинг сабаби, ундан тўлиқ ҳузурланиш учун, олимларнинг айтишларича, камида 11 килограмм шоколад истеъмол қилиш зарурлигида бўлса керак.

Тарихдан

Шоколадни биринчи бўлиб татиб кўрган европалик Американи кашф этган Христофор Колумб бўлган. Тўғри, у какао дуккакларидан тайёрланган, табиатан аччиқ ичимликни ҳўплаб кўриб, узоқ вақт туфлаб ўтирган. Шунга қарамай, какао дуккакларини қирол Фердинандга олиб келган, аммо у буларга яхши эътибор бермаган. Фақат юз йилдан кейин Европада шоколад эътироф этилди. Бир фунт (бир қадоқ) шоколад жуда қиммат - 10-15 шиллинг турар ва олий табақа ичимлиги ҳисобланарди. Какао дуккакларидан валюта сифатида фойдаланишган, 100 дона какаога қул сотиб олса бўларди. ХIХ аср ўртасида швейцариялик Даниэль Питер янчилган какао массасига сут аралаштирди, шу тариқа сутли шоколад ҳосил бўлди.

Шоколаддан чинакам ҳузур қилиш учун унинг турларини фарқлай билиш керак. Шоколад сутли, тахир, нимтахир, оқ, ғовакли, турли хил масаллиқли бўлади. Унинг мазаси ва ҳиди какао мойига боғлиқ, какао кукуни эса тусини - сутли, тахир, нимтахир бўлишини белгилайди. Кўп одамлар оқ шоколадда какао бўлмайди ёки жуда кам бўлади, деб ўйлашади. Бундай эмас. Унинг таркибида энг қиммат ингредиент - какао мойи бўлади, унинг тусини белгилайдиган какао кукуни эса мутлақо йўқ. Оқ шоколад тансиқ ширинлик ҳисобланади. Сифатли шоколадда какао мойи кўп бўлиб, қўлингизда эрий бошлайди.

Шоколад сифатини ўрамдаги ахборотдан билса бўлади. Сутли шоколадда 30 фоизгача какао кукуни, 15 фоиз какао мойи, 35 фоиз қанд ва 20 фоиз қуруқ сут бўлади. Нимтахир шоколадда 50 фоиз какао кукуни, 45 фоиз қанд, баъзан 5 фоиз какао мойи бор. Тахир шоколадда 60 фоиз какао кукуни, 40 фоиз қанд, кам миқдорда какао мойи бор. Шоколад таркибига консервантлар ҳам қўшилади. Бундай консервантларнинг номи ўрамида тўла кўрсатилиши лозим. Бу сорбин кислотаси, кальций сорбат, сорбитол бўлиши мумкин. Сифати паст шоколад плиткаларини тайёрлашда шоколаднинг қуюқлигини таъминлайдиган эмульгатор - лецитиндан фойдаланилади. Таркибида какао мойи ўрнига унинг ўрнини босадиган кунгабоқар, зайтун, соя, пальма мойи кўрсатилган бўлса - демак, бу махсус ширин плитка ёки торт пиширишда фойдаланиладиган "шоколад”дир.

Энди бир кунда қанча шоколад истеъмол қилиш тўғрисида. Катта ёшдагилар учун - 100 грамм, болалар учун ярим плитка. Мутахассислар 6 ёшгача бўлган болаларга шоколад истеъмол қилмасликни тавсия этишади. Ҳомиладор аёлларнинг ҳам ундан тийилиб тургани яхши. Шоколад жуда тўйимли маҳсулот: 100 граммда 400-550 килокалория мавжуд. Тиббий ходимлар гипертоникларга шоколадни кам истеъмол қилишни тавсия этишади, лекин, бошқача фикрлар ҳам бор. Масалан, Калифорния университетининг олимлари юрак-қон томир тизими учун шоколад фойдали, деб ҳисоблашади. У қон томирлари торайиб, тўсилиб қолишидан сақлайди. Оз-оз истеъмол қилинса, инфарктдан сақлайди ва ҳатто кариесдан ҳам асрайди - тиш пастасига какао дуккакларидан тайёрланган бактерияга қарши экстракт қўшмоқчи бўлишяпти. Бу ширинликнинг олимлар аниқлаган яна бир шифобахш хусусияти: бир плитка шоколад таркибидаги протеин, кальций ва бошқа фойдали моддалар жиҳатидан сабзи, олма, апельсин ва бананлардан тайёрланган бир кишилик салатдан устун туради. Оқ шоколад яна ангина бўлганда томоқ оғриғини камайтиради.

Шоколадни сақлаш муддатини ҳам унутмаслик керак. Сутли ва тахир шоколад - ярим йил, ёнғоқ ва майизли шоколад - 3 ой, оқ шоколад фақат бир ой сақланади. Ўрамида 25 даражадан ошмаган ҳароратда сақланиши айтилади. Баъзан плитка устида кулранг доғ пайдо бўлади, бу шоколад "қизиб” кетганини билдиради, у заҳарламайди, лекин таъми ва кўриниши ўзгаради. 

Дарахтда ўсадиган "тилла”

1516 йилда Испания Мексикани босиб олади. Бу ўлкада тилла кўп деган хаёлга борган фотиҳлар бозорларга киришса, мексикаликлар савдо-сотиқда тилла пул эмас, балки қандайдир бир дарахтнинг қуритилган мевасидан танга сифатида фойдаланишар экан. Ҳар кимнинг киссасида бир ҳовуч, икки ҳовуч ана шунақа "мева танга”лар... Нимаики харид қилинадиган бўлинса, "уруғ пулдан” санаб бериб олиб кетиша берар эканлар.

Ажабо, бу уруғнинг қандай каромати бор? Уни ҳатто тиллага ҳам алмаштирса бўлар экан. Синчиклаб суриштиришса, бу ўзига хос "танга”лар Мексика чангалзорларида ўсувчи шоколад дарахтининг меваси экан. Одам ўтиб бўлмайдиган қуюқ ўрмонзорларда, қолаверса илон ва йиртқич ҳайвонларнинг маконига бориб ўша дарахтнинг мевасини териб келиш ғоят мураккаб бўлганлигидан ҳам уни тиллага тенг деб билишар экан. Фотиҳлар суриштириб кўришса, мексикаликлар ҳалиги мевани туйишар, сўнг элаки қилиб қайноқ сувга чой каби дамлаб ичишар, унинг номини "чокоатл”, яъни "аччиқ сув” деб аташар экан. Агар шу "аччиқ сувга” асал, шакар, ваниль қўшилса ҳозирги биз еб юрган шоколаднинг мазасини эслатадиган ғоят шифобахш ичимлик ҳосил бўлар экан. Ана шу ичимликдан ичган кишининг юзига қон югуриб, уни бардам ва баққувват қилган, бир зумда чарчоқни ёзиб юборган, киши қанчалик оғир иш бажармасин бари бир ўзини тетик сезаверган.

Испаниялик фотиҳлар учун бу нарса жуда қўл келади. Босқинчиларнинг каттаси Фернандо Кортес ўз қиролига ёзган мактубида бундай дейди: "Жаноби Олийлари! Биз ацтеклар мамлакатида дарахтда ўсадиган тилла топдик, мевасини туйиб асал билан қайноқ сувга аралаштириб бир стаканини ичиб олган киши эртадан кечгача тўқ ва бардам юраверар экан. Биз жангдан олдин аскарларингизга ана шундан ичиряпмиз. Бунда қандайдир илоҳий қувват борга ўхшайди. Бу ичимликнинг номи...!” Фернандо Кортес "чокоатл” сўзини испанча талаффузда "шоколаде” деб ёзиб юборган. Ана шундан буён бу дарахт "шоколад дарахти” деб юритилади. Ацтек тилининг бир шевасида "какахуатл” дейилар экан, бундан "какао” термини келиб чиққан.
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1103