Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Шохруххондаги ўзгаришлар

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
Шохруххонни унинг маъмури Тохирсиз тасаввур этиш қийин эди. Шоу бизнес оламида айнан муомала маданияти билан кўпчилик ерда ўзини кўрсата олган, ва кези келса кўп муаммоларни хам айнан шу муомаласи туфайли хал қила оладиган Тохир Шохруххонни тарк этди.

Тохир сабаблар хақида бўлишишни истамади. Шу ўринда Шохруххон хам бу воқеага оддий, Тохирни бошқа ишлари бор дегандек жавоб қилди холос.

Хар иккала йигит хам муаммони ошкор этмай балки тўғри қилишди, лекин бу хамкорликка чек қўйилгани бежиз эмас.
Хар иккисига хам хурматимиз ўринли бўлгани сабабли бу хақида тахлил қилиб, чуқурлашишни истамадик. 
Барчасини вақт кўрсатар.

Тохирни шоу-бизнес оламидаги ижобий ўрни ва бугунги кунда у каби маъмурлар кам учрашини хисобга олсак, албатта у ишсиз қолиши қийин. Унинг Шохруххондан кетганлиги хақида хабар тарқалгач, таклифлар ўзини куттирмаганидан хабаримиз бор.
Шахсан биздан хам қўнғироқ қилиб, Тохир хақида  қизиққанлар бўлди. Албатта Шохруххоннинг барча янгиликлари, аудио ва видеолари ўз вақтида сайтимизда биринчилардан бўлиб тақдим этилиши, тунми, тонгми, тезда келтириб беришини инобатга олганда у хақида фикримиз хам ижобий қолган.

Бугунги кундаги хабарларга қараганда, Тохир  "Маэстро" продюсерлик марказининг хонандаларига маъмурликка таклиф қилинган. Хозирда бу продюсерлик марказидан сизлар Тамила ва Амира Алибековаларни танийсиз. Лекин Тохир Афруз гурухи йигитларига маъмурлик қилаётгани маълум бўлди

Шоу-бизнес оламида бу каби холатлар тез-тез учраб туради. Мисол тариқасида Манзуранинг Шербек исмли маъмури хам хозирда Муниса Ризаевага маъмурлик қилмоқда. Манзурага Абдумалик исмли ёш йигитча хам бироз муддат маъмурлик қилдию, кўринмай қолди. 
Аслида бу иш осон эмаслигини инобатга олсак, хайратланарли жойи йўқ. Хозир Манзурада Бахром исмли маъмур. 

Продюсер, маъмурлар ва хонандалар мавзуси бу билан якунланмайди. Аксига, бу орқали яқин кунлар катта бир мақола учун стартни бошлаймиз дея оламиз. У мақолада хаммаси тахлил қилинади. Машхур ва таниқли продюсерлар, маъмурлар ва хоказо.

Яқиндагина Малайзияда дам олиб келган Шохруххонга келсак, унинг янги маъмурининг исми Иззат. Аввал у хонанда Мустафо билан ишлаган деган маълумотлар мавжуд. Шохруххон февраль бошларида Санкт-Петербургга 14 февраль куни концерт дастурини тақдим этгани клипмейкер Жасур Шаметов билан учиб кетади.

Жасур Шаметов билан деганим сабаби, у  ерда  "Ты не одна" деб номланган янги рус тилидаги қўшиғига клип суратга олдириш режада бор.

Пойтахтимиздаги концерт дастури яна кўчирилгани хақида хабар бўлгани билан, хозирга қадар аниқ кунлар белгиланмаган.

Воқеалар ривожини кузатамиз!
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 785