Шоира анча пайтдан буён омма олдида кўриниш бермаётган бўлса ҳам, яхши янгиликлар эшитилиб туради. Хонанданинг айтишича, ҳафта якунида Ҳинд сори юзланади! Хонанда Ҳиндистон пойтахти Делида бир неча рекламаларда суратга тушади. Шоиранинг қўшиқлари ва имижи ҳинд компанияларини қизиқтириб қўйгани ҳақида айтишмоқда. Ундан ташқари, сафар мобайнида у дунёнинг етти мўъжизасидан бири Тож Маҳални ҳам зиёрат қилади. Янги клипи учун эса Ҳиндистоннинг энг кўзга кўринган дизайнерлари либосларидан ҳам харид қилишни мақсад қилган. Омад ёр бўлиб, сафаринг бехатар бўлсин, Отабекова!