Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Сериаллардан кўчирилган сюжетлар

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
Хонанда Жасур Умировнинг телеканаллар орқали бериб борилаётган "Оғалар” клипини кўриб ҳайрон қолдим.

Хонанданинг қўшиғидан тайинли бирор маъно топмадим. "Севиш айбми, айтинг оғалар”, деб такрорлайвериб қулоқларни қоматга келтиради. Ҳеч замонда ўзбек йигитлари ўз муҳаббатини ўртоқлари билан муҳокама қиладими? Қўшиқнинг сўзларини қўя турайлик. Унга ишланган клипга чуқурроқ аҳамият берсангиз, ёқангизни ушлайсиз. Клипда бир гуруҳ "оғалар” бир хонага кириб нималарнидир маслаҳатлашиб олишади-да, кейин йўлга отланишади.

Бироздан кейин асосий қаҳрамоннинг севган қизини йигитнинг дўсти елкасига "ортиб” иш жойидан олиб кетади. Қизни иш жойидан елкасига ортиб чиқиб қайси мантиққа, қайси одоб меъёрига тўғри келади? Яна бу "шарафли вазифа” йигитнинг ўзи қолиб, дўсти томонидан бажарилса?! Юртимиздаги қайси идора, қайси ишхонада кўргансиз бунақа холатни?Фақат ёшларимизга доим ҳам ўрнак бўлолмайдиган хориж сериалларидаги сюжетларда учратиш мумкин холос! 

 

Мухлиснинг эътирозига ойдинлик киритиш мақсадида хонанда Жасур Умировга мурожаат этдик.

"Йигитнинг дардини куйлаганман”

Жасур Умиров: — Йигитларнинг ичидагини қизлар билмайди. Кузатган бўлсангиз, қизлар ҳам кимдандир севги изҳорини эшитса, дугоналари билан маслаҳатлашади. Йигитларда ҳам шундай маслаҳатлашиш, севгисини ўзи тушунтириб беролмаса, дўстларига мурожаат этиш ҳолатлари бор. Қўшиққа аҳамият берилса, "Севган билан, азоб билан... Мен севсам-у, у севмаса”, деган жойлари бор. Бу қўшиқни кўпгина мухлисларимнинг талаби билан куйлаганман. Ушбу мактуб эгасига қўшиқ сўзларини диққат билан эшитишни тавсия этаман. Мен бу мактубдан хафа эмасман. Қўшиқ кимгадир ёқмаган бўлиши, табиий, ҳаммага бирдек ёқиб бўлмайди… Клип сюжетига келсак, бу режиссёр Наримон Султонхўжаевнинг ғояси эди. 
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 728