Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

АЁЛ ЗОТИ...ҚИРҚ ТА ЖОНИ БОР АЁЛ!

Дата: 06.05.2024
Автор: admin

Ойнаи жахонни ёқишингиз билан ёқимтой аёл журналистнинг чехраси намоён бўлади. Хориж телеканалларида-ку аёл журналистларнинг "қайноқ нуқта”лардан лавха беришига томошабинлар аллақачон ўрганиб қолишган. Газета ва журналларни варақлар эканмиз, аёл-журналистларнинг хабар ва мақолаларини жон-дилимиз билан ўқяпмиз.   Бир вақтлар айтилган "журналистика фақат эркакларга хос  касб” деган фикрлар бугунги воқеликка асло мос келмайди. Таҳлилчиларнинг фикрича, бугунги кунда "нозик жинс” вакиллари жахон (айниқса АҚШ ва Европа) оммавий ахборот воситаларида етакчи кучга айланиб улгурди. Россия ОАВда эса аёллар рахбарлик лавозимларида ҳам фаолият юритишмоқда. Бизда хозирча, "Ўзбекистон” радиоканали рахбари Султонпошша Ёқубова, "Саодат” журнали ва "Гулчеҳралар”газетасининг бош мухаррири Ойдин Хожиева ҳамда бир-иккита хусусий газеталарининг бош мухаррирларини хисобга олмаганда "нозик жинс” вакиллари рахбарликни  "кучли жинс” вакилларига бериб қўйишган.  Статистика маълумотларига кўра, журналист аёллар сони мунтазам ошиб бормоқда. Таъкидланганидек, уларни "Қайноқ нуқта”лар ҳам қўрқита олмаяпти.

     Эркак журналистларимиз хафа бўлишмасин-у, улар  ўз мавқеларини аёл журналистларга бериб қўяётгандек, назаримда. Аёлларимиз эркаклардан қолишмасликка харакат қилиб, мураккаб мавзуларга ҳам қўл уришмоқда. Масалан, телевидениедаги ахборот дастурлари ва турли кўрсатувларда долзарб мавзуларда лавхалар тайёрлаётган, ток-шоулар ташкил қилаётган  аёлларга хавас қилишимизни яшириб ўтиришга хожат бўлмаса керак. Кончилар, дехқонлар, ишчилар, ўқитувчилар, хатто фаррошлар хаётига бағишланган кўрсатув тайёрлаган  тиниб-тинчимас тележурналист Саодат Ўрмоновага тан берган хамкасбларимизни кўпчиликни ташкил қилади. Ёки бўлмаса, ўз қахрамонларининг қиёфасини очиб берадиган кўрсатувлар тайёрлаётган Моҳиниса Камоловага хавас қилишимиз ҳам сир эмас. Одамларга ёқадиган кўрсатув, эшиттириш ёки мақола тайёрлаш учун анча "тер тўкишга” тўғри келади. Кўпинча телевидениедаги оддий кўрсатув, давра сухбатлари ток-шоу деб берилади. Бу нотўғри. Фақат Нозима Вохидова ва Нилуфар Умурзоқоваларнинг "50/50” кўрсатувлари том маънодаги ток-шоу эди. Россия телеканалларидаги кўрсатувлани кўрсангиз фақат бошловчи гапириб, иштирокчиларга деярли сўз беришмайди. (инглизчадан таржима қилсак, "ток”-гапирмоқ, "шоу” кўрсатмоқ” мазмунини беради). Бу ҳам кўрсатувнинг, ҳам журналистининг ўзига хос имиджидир. Ҳозир эфирга берилмаётган "50/50” ток-шоусини ўзига хос ток-шоулардан бўлганини тан олиш керак. Айни дамда Нозима ва Нилуфар  тайёрлаётган кўрсатувларни томошабинларга ёқадиган энг яхши дастурлар сафига қўрқмай қўшиш мумкин.

        Журналистларни роҳат фароғатда яшайди, деб ўйлаш мутлоқо нотўғри. Матерал тўплаш, уни тахрир қилиш ва ёзиш машаққатларини фақат журналистларгина яхши англайди. Шу ўринда Қутлибека, Гулчехра Жамиловаларнинг долзарб мавзудаги мақолаларини эслаш керак. "Маҳалла” газетасининг журналистлари бўлмиш Барно Султонова ва Юлдуз Хожиеваларнинг одамийлик, меҳр-оқибат хақидаги мақолаларини алохида завқ билан ўқишимизни айтиб ўтиш керак. Улар фақат яхшилик, яхшилик ва яна яхшилик хақида ёзишни ўзларига мақсад қилиб олгандек бўлади, назаримда. Худди шу баҳони Ойбуви Очилова ("Маърифат”) ва Дилфуза Қўзиева("Оила ва жамият”)ларга нисбатан ҳам бериш мумкин.

      Журнал ёки газетадаги мақола, телевидениедаги кўрсатув ёки радиодаги эшиттириш у ёки бу масалага ойдинлик киритиб, одамлар учун ниманидир бериши керак. Бу мураккаб иш бўлиб, анча машшақат чекишни тақозо қилади. "Маърифат”даги Хулкар Тўйманова, Васила Қаршибоевалар танлаётган мавзуларга ҳам алохида эътибор қаратиш лозим деб ўйлайман. Улар долзарб мавзуларни кўтариб чиқмоқда. "Миллий тикланиш”да Махфуза Худойберганованинг "Рангин дунё” рукнидаги мақолалари ва сўнги вақтларда ёзаётган республикамиз музейлари хақидаги маълумотларидан кўп нарса олиш мумкин.

        Матбуотимизда ёш журналистлар бўлмиш Адиба Умирова, Ситора Тожидинова(уларнинг ҳар иккиси "Хуррият”да)ларнинг пайдо бўлиши хам ходиса сифатида бахоланишга лойиқдир. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - ЎзАдаги "трио”- Нодира Манзурова, Ирода Умарова ва Мадина Умароваларнинг Тошкентда ўтаётган халқаро анжуманларда инглиз тилида савол бериб, хорижлик иштирокчиларни шошириб қўйганига кўп марта гувоҳ бўлиб, ўзбек қизлари ҳеч кимдан кам эмаслигига амин бўлганман.

    Менинг журналист бўлишимга Умида Абдуазимова сабабчи бўлганлар.Тошкент Давлат Иккинчи Тиббиёт институтида тарихдан дарс берардим. Бир куни Хожиакбар исмли талаба келиб "телевизорда чиқишни ҳоҳлайсизми”, деб сўраб қолди.Кейин етти-саккизда савол бериб,шуларга тайёрланишиммни сўради. Саволларга тайёр бўлганимдан сўнг, радиога бориб,Умида Абдуазимова билан сухбатлашдик.Бу сухбат эфирга берилиб,матни эса "Тошкент оқшоми” газетасида мақола бўлиб босилди.Шундан сўнг турли мавзулаорда ёзган мақолаларим республика газеталарида босила бошланди. 1995 йилда Ўзбекистон радиосига ишга келдим. Зубайда опа Тошхўжаева, Ҳулкар опа Тўраева, Хидоят опа Олимова каби устоз журналистлардан кўп нарса ўргандим. "Халқаро хаёт” бош мухаррриятида эса Муяссар Саидхонова туфайли халқаро журналистика сир-асрорларидан бохабар бўлдим. Қўрқмасдан халқаро мавзуларда ёза бошладим. Умуман олганда, Муяссар опа шогирдларига қаттиққўллик билан муносабатда бўлардилар. Бу эса келажакда шогирдларнинг етук журналистлар бўлиб етишишига катта таъсир кўрсатди.   Айни дамда Муяссар опанинг шогирдлари Шохида Абдуолимова соғлиқни сақлаш, Фарида Тожибоева божхона хизмати ва ўзбек кинолари, Гулбахор Давирова парламент хаёти, Дилором Мирходиева Фавқулотда вазиятлар вазирлигидан тингловчилар эътиборини тортадиган эшиттиришлар тайёрлашмоқда.

   Шу ўринда "Ўзбекистон” радиосининг чорак асрдан бери эфирдан тушмай келаётган "Оқшом тўлқинларида” ахборот-мусиқий эшиттиришги ва уни тайёрлаётган аёл-журналистлар хақида алохида тўҳталиб ўтиш ўринлидир. Эшиттириш тингловчиларга ёқиши учун Шохида Абдуолимова, Фарида Тожибоева, Гулбахор Давировалар билан бирга Зарбиби Чориева таълим ва қўли гул ўзбек аёлларини, Дилфуза Ирназарова спорт сохасини, Сайёра Аллаберидиева йўллар ва банклар фаолиятини, Нозима Тошпўлатова нохукумат ташкилотлари фаолиятини қизиқарли тарзда ёритишга харакат қилишмоқда.

         "Нима учун аёл журналистлар эркаклардан илгарилаб кетди”, деган саволга жавоб излар эканман, аёл хамкасбларимизнинг ижодини яна бир марта кўздан кечириб ўзимча тахлил қилгандек бўлдим. Аёллар чекинишни истамаган холда (балки, эркаклардан ортда қолмаслик мақсадида) ҳамиша олға интилади. Аёллар ўз қахрамонлари билан чин қалбдан сухбатлашадилар. Улар ўз асарларига  худди фарзандларига мехр бергандек каби муносабатда бўлишади. Шу сабабли ҳам АЁЛ журналистлар масъулиятни хис қилиб асарлар яратишмоқда. Бир сўз билан, эркакча қилиб айтганда, аёл хамкасбларимизнинг меҳнати натижалари  миллий журналистикамиз ривожига ҳисса бўлиб қўшилаётганини эътироф этиш ўринлидир.

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1206