Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Ревматизм аломатларига бефарқ бўлманг

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
Ҳаво ўзгарганда, оёғим музлаб, оғриб қолади. Докторлар менга ревматизм ташхисини қўйишди. Шу касаллик ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Ундан бутунлай қутулишнинг имкони борми?

Элшод Жумаев, 25 ёш, Чирчиқ

Саволга 1-Тошкент тиббиёт клиникаси  ревматология маркази ревматологи Дилбар КАМОЛОВА жавоб беради.

Ревматик иситма аломатлари

Ревматизм ўткир ревматик иситма (ЎРИ) ёки ревматик иситма –бириктирувчи тўқиманинг тизимли касаллиги бўлиб, А гуруҳидаги стрептококкли ўткир инфекциядан кейин ривожланади. Асосан юрак қон томир тизими (кардит), бўғим (кўчиб юрувчи полиартирт), бош мия шикастланиши (хорея) ва тери шикастланиши (халқасимон эритема, ревматик тугунчалар) билан кечади.

ЎРИ асосан 7-15 ёшдаги касалликка мойиллиги юқори бўлган болаларда учрайди.

·        Кўп шамоллаш, зах жойларда юриш, вақтида овқатланмаслик, дам олмаслик, терлаб сув ичиш ўткир ревматик иситмага сабаб бўлади.

·        Ўткир ревматик иситма касаллиги бурун-томоқ стрептококк инфекцияси (ангина, фарингит, скарлатина)дан кейин ривожланади. Юқори нафас йўлларининг ўткир касалликлари кенг тарқалган вақтда ревматик иситма билан хасталаниш кўпаяди.

·        ЎРИ одатда, стрептококкли томоқ, бурун инфекцияси билан касалланиш (ангина, сурункали тонзиллит, гайморит, фарангит)дан 1,5-4 ҳафта ўтгач бошланади. Беморнинг ҳарорати кўтарилиб, терлайди.

·        60-100% ҳоллардаги ЎРИнинг клиник белгиларидан бири бўғимлардаги учувчан характердаги шишли оғриқ бўлиб, бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади. Оғриқ тизза, болдир товон, тирсак, елка бўғимларида кўчиб юради. Бундай ҳолатда ностероид яллиғланишга қарши перепаратларни қўллаш яхши самара беради ва бўғимлардаги ўзгаришлар изсиз йўқолиши мумкин. 

·        Ревматик иситманинг яна бир кўриниши халқасимон эритема ҳисобланади. Унинг 4-17% ҳолларда кузатилувчи клиник белгиси оч пушти рангдаги бир неча мм дан 5-6 смгача бўлган ҳалқасимон тошмалардир. Тошмалар танада, оёқ-қўлларнинг танага яқин қисмида жойлашади ва кўчиб юрувчи хусусиятга эга бўлади. Тери сатҳидан кўтарилмайди ва ундаги ўзгаришлар бир мунча вақтдан кейин йўқолиб кетади.

·        Ревматик иситмада учрайдиган тери ости тугунчалари охирги йилларда жуда кам – 1-3% ҳолларда кузатилса-да, касалликка ташхис қўйишда муҳим аҳамиятга эга. Тугунчалар думалоқ, кам ҳаракатчан, оғриқсиз турли ҳажмда бўлиб, бўғимларнинг ташқи соҳасида, тўпиқ, пай, умуртқа поғонаси ўсиқлари устида жойлашади ва 2-4 ҳафта ичида изсиз йўқолади.

Асоратлари

Ўткир ревматик иситманинг хавфли томони шундаки, у турли асоратларни келтириб чиқаради. Касаллик асоратлари инсон соғлигига катта путур етказади. Бўғимлардаги оғриқ, яллиғланиш ўтиб кетади, аммо бунинг оқибатида юрак, марказий нерв тизими каби энг муҳим аъзоларга шикаст етади. ЎРИда энг кўп зарарланадиган аъзо юрак ҳисобланади (90-95%). Юрак зарарланганда ҳансираш, юрак соҳасида оғриқ, санчиқ, юрак ўйнаши ва тез уриб кетиши юз беради. Юрак нуқсонлари ЎРИ хуружидан кейинги 2-3 йил ичида ривожланади. Агар ўз вақтида даво қилинмаса, бу ҳолат ногиронликка олиб келади.

Даволаш уч босқичда олиб борилади

Биринчи босқичда шифохонада фаол яллиғланишга қарши муолажалар, бициллин (экстенциллин) муолажаси олиб борилади.

Иккинчи босқичда касаллик фаоллиги пасайгач, махсус ревмотологик санаторияда ёки қишлоқ врачлик пунктларида умумий амалиёт шифокори назорати остида даво давом эттирилади.

Учинчи босқичда эса бемор мунтазам «диспансер» назоратида бўлади, бициллин (экстенциллин) муолажаси давом эттирилади ва касаллик қайталанишининг олди олинади. Агар касаллик асоратсиз кечса, уни даволаса бўлади. Лекин касаллик турли нуқсонларни келтириб чиқарса, унда бир умр шифокор назоратида даво муолажаларини қабул қилишга тўғри келади.

Юқоридаги беморимиз оёғи ҳаво ўзгарганда музлаб оғришини айтган. Бу ҳолат ўша жойда инфекция ўчоғи борлигидан ёки бўғим синдроми билан боғлиқ касалликларнинг биридан далолат бериб турибди. Балки бу йигитда ревматизм касаллиги йўқдир. Агар унга ревматзим ташхисини умумий амалиёт шифокори қўйган бўлса, ревматолог кўригидан ўтишини тавсия қилинади.

Нигора ТЎХТАМАТОВА тайёрлади
Манба: darakchi.uz
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 4703