Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

РАХМАТУЛЛАЕВ МАЛАЙЗИЯда

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
Ижоди қизғин паллага кирган хонандалардан бири Раҳматуллаевдир. "Бемор” ва "Жоним” муваффақияти хонанда рейтингини жуда юқорилатди. Иккита хит  шўх таронадан сўнг маҳзун қўшиқ куйлашга изн топган Улуғбек унинг  ҳам оммалашишидан умидвор. Маълумотларга қараганда, янги тарона "Лайлойимсан” деб номланиб, клип қалбларни ларзага солувчи лавҳаларга бой бўлади. Севгига тўла романтик кадрлар эстетик руҳингизни ором берса, кутилмаган ҳаёт зарбаларига дуч келган видео-ҳолатлар тентиратиб қўяди, кўзингиз намланади...Хуллас, ушбу "мини фильм” Санжар Маткаримов ғояси ва режиссёрлигида яратилди. Оператор Наримон Султонхўжаев. Қўшиқ сўзлари Бобур Бобомурод қаламига, аранжировкаси Аҳмад Ҳожиматовга мансуб. Клип яратилишига салкам 90 кун  сарфланди. Айрим лавҳалар Малайзиянинг энг сўлим Ланкави оролида ҳам суратга олинди. Ўзбек шоу оламида кечаётган "қаттиқ” рақобатда профессионаллик билан намоён бўлаётган Раҳматуллаев бу кетишида рейтинг маррасида анча-мунчани ортда қолдиради. Энг муҳими, мана шундай ижодкорлик ўлмасин! Бекорчидан эл безор деганларидек, қўлни қовуштириб ўтирмасдан Улуғбекдек тинчимас ҳамкасбингиздан ўрнак олсангиз, нур устига аъло нур эди, айрим хонанда ва хонандачалар!
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 777