Ер, Олов, Сув, Ҳаво... 25 март куни илк суратга олиш ишлари бошланажак янги клипда Райҳон эътиборини ҳаётни ушлаб турувчи ана шу тўрт унсурга қаратади. 2013 йилги альбомнинг илк қўшиғи ҳисобланмиш "Унутаман” яқин кунларда радионканалларда премьера қилинади. Клип эса анча вақт талаб этади. Боиси, яна ўша оригиналлик! Райҳоннинг айтишича, тарона мусиқасини ҳар галгидек ўзи ёзган. Шеъри ёш иқтидорлардан Зуҳранинг қаламига мансуб. Хонандага янги ижодий илҳомлар тилаб қоламиз!