Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

"Президент арчаси" байрам томошаси бошланди

Дата: 29.04.2024
Автор: admin

Бу йил ушбу тантаналар 20 марта ўтказилмоқда.

29 декабрь куни "Туркистон” саройида "Президент арчаси” тантаналари бошланди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, "Sen Yolg'iz Emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, махсус мактаб-интернатлар ўқувчилари, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари таклиф этилди.


Бу йил мамлакатимизда 20-бор ташкил этилаётган "Президент арчаси” тантаналари янада кўтаринки ва байрамона, завқли руҳда ўтмоқда. Тадбир доирасида меҳрибонлик, гўдаклар, мурувват уйлари, махсус мактаб-интернатлар, ихтисослашган тарбия муассасаларининг ўғил-қизлари, маҳаллалардаги боқувчиси йўқотган оилалар фарзандларига совғалар топширилмоқда. "Sen Yolg'iz Emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги томонидан болалар шифохоналари, ихтисослашган таълим масканларида кўплаб байрам тадбирлари ўтказилмоқда.


"Туркистон” саройи фойесига ўрнатилган арча атрофида Қорбобо, Қорқиз, эртак қаҳрамонлари иштирокида байрам тадбирлари кичкинтойларга завқ-шавқ улашмоқда. Болалар Янги йилга аталган шеърларини айтиб, қўшиқлар куйлайди. Тиллақош таққан қизчалар "қор парчалари” бўлиб рақсга тушади. Байрамга эстрада ижрочилари, таниқли санъаткорлар, ижодий гуруҳлар, цирк усталари ижросидаги ранг-баранг мусиқий дастурлар янада кўтаринкилик, жўшқинлик бахш этмоқда.

Жўшқин мусиқий дастурга Янги йил учун махсус саҳналаштирилган "Нурли сайёра” спектакли уланиб кетди. "Томоша” болалар театр-студияси ижрочилари иштирокида тайёрланган байрам совғаси кичкинтойлар эътиборига ҳавола этилди. Болаларга Президентимизнинг Янги йил совғалари топширилди.

Бундай тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятда бўлиб ўтмоқда.

 

 

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1209