Шри Ланканинг пойтахти Коломбо яқинидаги Келания шаҳрида помидор, қалампир каби сабзавотларни сотиш тақиқланган. Шаҳар маъмуриятининг аҳоли билан ишлаш бошлиғи Мервин Силва халқнинг бу сабзавотларни ўз полизида етиштириши мақсадга мувофиқлигига урғу берган. Шу боис ҳар ким ўз сабзавотини ўзи етиштиради.
Сабзавотларнинг уруғлари эса шаҳар ҳокимияти вакиллари томонидан тарқатилади.