Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

ПОЙТАХТГА ЯНГИ КЎРК: ГУЛНОРА БОҒ ЯРАТДИ, НИҲОЛ ЭКДИ...

Дата: 05.05.2024
Автор: admin


Гулнора Каримова ҳаммасига бирдай улгуриши қойил қолдириши билан бирга бугун "замон қаҳрамони” қандай бўлиши ҳақида етарли тасаввур уйғотади. Унинг ранг-баранг ғоялари асосидаги оламшумул лойиҳалар дунё диққат марказида. Яқиндагина БААда шарқона хаттотлик, юртимизнинг миниатюра ва анъанавий санъати кўргазмасини ташкил этган бўлса, куни кеча Тошкент марказида қаровсиз қолган боғни Экопаркка "айлантириб”, барча учун дам олиш маскани яратишга ҳисса қўшди! Олдинда эса бутун мамлакат бўйлаб "Ҳаёт учун” марафонию Орол денгизи бўйидаги кўҳна қарақалпоқ заминида таралажак "Асрлар садоси”!

7-апрел куни Экопаркнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Боғга йиғилганлар ҳайратда: кеча қай аҳволда эди, бугун қандай! Азалдан "Элни севган боғ қилур” деган нақл бежизга эмас. Бу ҳаракатлар замирида шу юртга, шу халққа бўлган улкан меҳр ва фидоийлик уйғоқ десак, муболаға бўлмас. Тадбирга ташриф буюрган машҳурлар, ёшлар, туб аҳоли вакиллари лойиҳанинг қанчалар пухта ўйлангани, бу боғ яқин келажакда оилавий ҳордиқ масканига айлашини катта қувонч билан ўртоқлашишди. Йиғилганларнинг бари қўлига белкурак олиб, ниҳол экишди. Бу ободонгарчилик фарзандларимиз, ўзимиз учун қилинган ғамхўрлик нишонасидир! Шундай экан, юксак ғоялар, эл манфаати йўлидаги ташаббус эгалари бор бўлсин! Экопарк яратган қўллар ҳеч қачон толмасин!

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 975