Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

“PINE LEAF BOYS” ЎЗБЕК МУСИҚА ИХЛОСМАНДЛАРИ УЧУН ҚАНЧАЛАР ҚИЗИҚ?

Дата: 05.05.2024
Автор: admin

Таниқли "Pine Leaf Boys” (Пайн Лиф Бойс) гуруҳи Давлат Департаментининг "Маданият элчилари жаҳон бўйлаб” дастури доирасида Ўзбекистонда иккита концерт беради. Концертларнинг бири 26-июнда Бухородаги қадимий амфитеатрда ўтказилди. 30 июнь соат 19:00 да эса Тошкентдаги "Туркистон” ёзги саройида бўлиб ўтади.

"Pine Leaf Boys” АҚШ Давлат Департаментининг Америка мусиқаси ва маданиятини бутун дунёга таништирувчи дастурининг бир бўлаги сифатида Ўзбекистонга таклиф этилди. Ушбу мусиқий гуруҳ 2009 йилдан буён ўз маҳоратини жаҳон бўйлаб намойиш этиб келмоқда, у илгари Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қуддус, Латвия, Дания ва Словенияда концертлар берган.

Тўрт карра Грэмми мукофотига номзоди қўйилган "Pine Leaf Boys” гуруҳи ўзининг кажун мусиқаси ва жўшқин ижроси билан ажралиб туради. Унинг репертуари америкача кажун мумтоз куйлари ҳамда рақс залларида машҳур қўшиқларни ўз ичига олади. Гуруҳ ҳақида ёзар экан, "Нью-Йорк Таймс” газетаси "сўнгги йиллардаги энг яхши янги, ғайратли, сурурбахш кажун мусиқаси ижрочиси” деб таъриф беради. Гуруҳ аъзоларини Уилсон Савой (аккордеон, скрипка ва вокал), Даниэль Гейл (скрипка), Дрю Саймон (ноғора ва вокал), Жон Бетранд (гитара) ва Дэвид Томас (бас) ташкил қилади.

Иккита концертдан ташқари, "Pine Leaf Boys” мамлакат бўйлаб мусиқа мактабларида маҳорат дарслари ҳам ўтказиб, уларда Америка жанубий штатлари мусиқасининг ўзига хос томонлари хусусида маҳаллий талабаларга сабоқ беради.

Кажун мусиқаси америкача усул бўлиб, Қўшма Штатлар жанубидаги Луизиана штатининг французча гаплашиладиган ҳудудларида келиб чиққан. Французча ва Америка жанубидаги штатлар мусиқасини уйғунлаштирган ҳолда аккордеон ва скрипкада ижро этилувчи ушбу мусиқа чин маънода Луизиана ва Америкага хосдир.

АҚШ элчихонаси "Pine Leaf Boys”ни Ўзбекистонга олиб келишда "Ucell”, "Mix&Match” продюсерлик маркази ва "Камолот” билан яқиндан ҳамкорлик қилди.


Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 603