Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сиз кимсиз?
Результаты
Всего ответов: 290
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Паризода оиласининг тинчини бузган ким?

Дата: 04.05.2024
Автор: admin
Санъаткорлар орасида социал тармоқлардан жабрланганлар тобора кўпайиб бормоқда. Буларнинг биринчиси Фарруҳ Комилов бўлса, иккинчиси раққоса Паризода

У таҳририятимизга жиғибийрон бўлиб ташриф буюрди, айнан  социал тармоқлардан бири сабаб, оиласида катта келишмовчиликлар содир бўлаётганини гапириб, биздан ёрдам сўради.

Паризода: — Шахсан мен бирор марта социал тармоқлардан фойдаланмаганман. Умуман интернетдаги сайтларда мен ҳақимда маълумот тарқалишига буткул қаршиман. Бир кун келиб, интернет оиламнинг тинчлигини бузади деб сира ўйламагандим. Қайсидир ноинсоф менинг фотосуратларимни қўйиб, бир сайтда ҳамма билан мулоқот қилаётган экан. Бу ишни қилган одам ёнимда юрган "дўст”ларимдан бири бўлса керак, деб ўйлаяпман. Чунки менинг уй кийимида, дўстлар даврасида, фарзандим, турмуш ўртоғим билан тушган фотосуратларимни бегона одам қаердан олиши мумкин?  Устига-устак, суратларнинг остига ёзилган таърифларни ўқиб, ёқа ушлайсиз. Турмуш ўртоғим бу ишни қилган одамни топиш учун астойдил бел боғлаган. Тегишли жойларга ҳам ариза ёзганмиз. Масалани тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида, газета орқали у инсонга мурожаат қилмоқчиман "Сиздан илтимос, менда аламингиз бўлса, юзимга айтинг. Оилали аёлнинг шаънини ерга уриш яхши эмас...” 

Паризоданинг аламга тўла гапларини тинглаб туриб, бировнинг оиласи тинчлигига таҳдид соладиганларга инсоф тиладик. Ўша одамнинг айби очилса, яқинларининг кўзига қандай қарар экан-а? 
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 2406