Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

ОЗОДБЕКНИНГ ҲЎПИҚИБ ЙИҒЛАГАНИНИ КЎРГАНМИСИЗ?

Дата: 06.05.2024
Автор: admin

"TVM”да Ботир Қодировнинг янги концерт дастури намойиш этилдию, хонанда кўп сонли томошабинлар диққатини қозонди. Мухлислари сафини яхшигина кенгайтириб олди десак, муболаға бўлмас. "Дийдор учун” концерти орқали Қодиров қай даражада етуклик сари интилганини кўрсата олди. Унинг бу ғалабаси кўпчилик ҳамкасбларинини ўйлантириб қўйиши тайин. Ахир, рақобатда ўзиб кетиши чўчитади-да! Хуллас, концертнинг айрим кадрлари катта мусобаҳага сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ҳўпиқиб-ҳўпиқиб йиғлаганини кўрганмисиз? Ҳатто ўзининг концертида ҳам кўрмаганингиз тайин. Саҳнада чўккалаб, юм-юм йиғлаб, "Онам” дея куйлаган хонанда биринчи қатордан жой олган барча ҳамкасбларини йиғлатгани бир томон-у, Назарбковнинг кўзёшлари бир томон бўлди. Шу кадрлардан қаттиқ таъсирландими, мухлислар "Онам” қўшиғини излашга тушишди. Шахсан менинг ўзимга тинимсиз қўнғироқлар бошланди: "Онам”ни топиб беринг, ака!”

Кўнгилдан чиққан қўшиқ, кўнгилга тез етиб боради. Тақир-туқур қўшиқлар шундоғам кўп, умри ҳам қисқа. Тафаккур учун озуқа сифатида яратилган ҳар қандай яхши асар асрларга татийди! Ботирнинг ўзига ҳам айтдик: "Онам” қўшиғингиз сўнгги йилларда мўътабар зотлар ҳақида айтилган энг дардли ва энг чиройли тарона.

Эслатиб ўтамиз, ушбу концерт дастури яқин кунларда blu-ray дискларда «Синема Маркет» компанияси томонидан кенг омма ҳукмига ҳавола этилади.

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 693