Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

“ОСИЁ” ҚАҲРАМОНЛАРИ МОНТЕ-КАРЛОДА МУКОФОТ ТОПШИРИШДИ

Дата: 06.05.2024
Категория: TV Serial / ТВ-Сериал
Автор: admin


Монакода 10 июнда 51 марта бўлиб ўтган Халқаро Монте Карло кинофестивалида бир гуруҳ киночилар мукофотланди. Бош ролларни Мурод Йилдирим ва Туба Буюкустун ўйнаган, Жевдат Мержан режиссёрлик қилган ва Нилгун Ўнеш сценарийсини ёзган "Осиё” сериали "мелодрама” номинациясида мукофотга номзод қилиб кўрсатилди. 67 та давлатда намойиш қилиниб, 3 миллиард томошабин кўрган ва 15 та сериал орасидан танлаб олинган "Осиё” сериали актёрлари, режиссёр, сценарийнавис ва продюсер Илгаз Гиритўғли мукофот топшириш маросимига бирга боришди. "Энг яхши мелодрама” номинациясида мукофот "The Bold and Beautiful” ("Дадил ва гўзал”) сериалига насиб қилди. "Телефильмнинг энг яхши актрисаси” номинациясидаги мукофотни эса Мурод Йилдирим ва Туба Буюкустун бирга тақдим этишди. Гарчи "Осиё” мукофотланмаган бўлса-да, сериал актёрлари мукофот топширишди. Шунга қарамай, "Осиё” турк сериаллари орасида хорижда муваффақиятли намойиш қилинган сериаллардан бири бўлди. 

"Осиё” мухлислари: "Биз учун муҳими уларнинг мукофот олиши эмас, балки шундай катта тадбирда қатнашишларидир”, дейишди ва сериални суратга олиш ишлари тугаганидан сўнг икки йил ўтгач, Мурод Йилдирим ва Туба Буюкустунни бир жойда кўришдан бахтиёр эканликларини билдиришди. 

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1364