2012 йил 20 февралдан 5 мартгача "Киночилар уйи”да 2011 йилда яратилган кино-видеофильмлар намойишлари ижодий анжумани бўлиб ўтди.
"Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Киноарбоблар бирлашмаси ташаббуси билан ўтказилган ижодий конференцияда нодавлат студиялар томонидан яратилган бадиий фильмлар, Давлат буюртмаси асосида давлат ва нодавлат студиялари томонидан яратилган хужжатли фильмлар, "Қорақалпоқ” киностудияси маҳсулотлари (ҳужжатли фильмлар), мультфильмлар, бадиий кино-видеофильмлар намойишлари бўлиб ўтди.