25 май Нилуфар Усмонова ўзининг навбатдаги янги "Ниқоб” номли қўшиғига клип суратга олди. Клипнинг суратга олиш ишлари бир неча объектларда бўлиб ўтди.
"Қўшиқ шўх тарона бўлганлиги учун ҳам, сюжет йўналишидаги клип оляпмиз” дейди Нилуфар Усмонова.
Хонанда клипда 5 хил имижда чиқади, унинг имижи устида доимгидек Артём Дробыш ишлади. Клип сюжетига кўра, ҳаётий романтик бўлишини таъкидлашяпти. Воқеалари О’Генрининг "Автомобиль кутиб турганда” асаридан олинаётган экан. Клипдаги бош ролни Нилуфар Усмонованинг ўзи ижро этди. Шунингдек, клипда актёр Мирза Азизов ҳам иштирок этган.
"Ниқоб” қўшиғининг мусиқа ва аранжеровкаси Жасур Абдураҳмоновга, сўзлари Якзонга тегишли. Тез кунларда клипни томоша қилиб, баҳо беришингиз мумкин.
Бундан аввал Улуғбек Раҳматуллаевнинг "Соғиниб” номли қўшиғига олинаётган клипда ҳам О’Генрининг "Афсунгарлар туҳфаси” асаридан фойдаланилгани ва клип режиссёри Ёдгор Носиров эканлиги ҳақида маълумот берган эдик. Аммо Улуғбек Раҳматуллаевнинг клипини томоша қилиб, унда О`Генри ҳикоясидан асар ҳам кўрмадик. Ёдгор Носиров навбатдаги клипида ҳам О`Генрининг асаридан фойдаланаётганини таъкидлаяпти. Бу ҳам бир пиармикин?! Бу саволларга аниқ жавобни Нилуфар Усмонованинг янги клипи тайёр бўлгач, билиб олишимиз мумкин.