Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 2
Мехмон: 2
Фойдаланувчи: 0

Наврўз: ким, қаерда, қандай нишонлайди?

Дата: 06.05.2024
Автор: admin
Байрамлар азал-азалдан ҳар бир халқнинг, ҳар миллатнинг орзу-умидларини, турмуш тарзини, маданиятин, анъана ва қадриятларини ўзида ифодалаб келган. Наврўз  халқимиз асрлар давомида  катта тантана, шодиёна, хурсандчилик билан нишонлаб, ардоқлаб келаётган байрамлар сирасига киради. 

ХАЛҚИМИЗНИНГ АЗАЛИЙ БАЙРАМИ

Наврўз – янгиланиш, яшариш фаслининг дебочаси, тенглик, ҳамжиҳатлик, тотувлик айёми. Шу боис ҳар йили бу кунни ўзгача интиқлик, соғинч ва энтикиш билан қарши оламиз. Буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони Ҳазрат Мир Алишер Навоий ҳазратлари бежиз "Ҳар тунунг қадр ўлубон, ҳар кунунг ўлсун наврўз”,  дея лутф қилмаганлар. 

Муҳтарам Юртбошими ҳали мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритмасдан аввал, собиқ тузум давридаёқ,  азалий байраммиз наврўзни  мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида нишонлаш ташаббуси билан чиққан эди. Мустақиллик йилларидан  миллий қадриятларимиз, барҳаёт анъаналаримиз қаторида наврўз ва у  билан боғлиқ урф-одатларни қайта тиклаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келинмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, наврўз кўҳна Шарқ, хусусан, қардош халқларнинг ҳам севимли байрамларидан бири  бўлиб келган. Зеро, тарихий манбаларда, жумладан буюк аллома Абу Райҳон Берунийнинг "Осорул-боқия” (Қадимги халқлардан қолган ёлгорликлар), Маҳмуд Кошғарийнинг "Девону луғотит-турк”, Фирдавсийнинг "Шоҳнома”, Умар Ҳайёмнинг "Наврўзнома”  асарларида наврўзни азалдан Туронзамин халқлари катта шодиёна билан нишонлаганлари  алоҳида қайд этилган. 

ЕТТИ ХИЛ ДОНДАН ТАОМ ПИШИРИЛАДИ

Оролбўйи халқлари, хусусан, қорақалпоқлар ҳам Наврўз (Наўрыз) байрамини  баҳорги тенгкунлик, тўкин-сочинлик, бахту-саодат эзгу орзу-умидлар рамзи сифатида ардоқлаб келадилар.  

Наврўз кириши билан Оролбўйи деҳқонлари яхши ниятлар билан ерга уруғ қадайдилар, боғбонлар кўчат ўтқазади.  От чоптириш, кўпкари, кураш, қўчқор уриштириш сингари сингари халқ ўйинлари ҳар йилги наврўз тантаналарига айрича жўшқинлик бахш этади. Араз ва гиналар унутилади, муҳтож кишиларга меҳр-мурувват кўрсатилади. Бахши-жировлар дўмбира чертиб, барҳаёт достонлар, ўлан ва лапарларни куйга соладилар. Дошқозонларда сумалаклар қайнайди. Қорақалпоқларнинг севимли байрам  таомлридан яна бири наврўз гўжаси деб аталади. Бу таом етти хил дондан тайёрланади. Ҳар бир хонадонда ана шундай таом пиширилади ва қўни-қўшниларга, овулдошларга тарқатилади. Кишилар, айниқса қариялар наврўз гўжасидан татиб, йилнинг баракотли бўлишини тилайдилар. 

"УЙҚУ ОШАР” ЕГАНМИСИЗ?

Қозоқларда ҳам  наврўз (наурыз) билан боғлиқ анан шундай анъаналар, урф-одатлар кўп. Хусусан, наврўз нишонланадиган ой ҳам ушбу байрам номи билан аталади. Шунингдек, қозоқлар байрам арафасида биринчи бўлиб учиб келадиган қушни "наврўзкўк”, биринчи бўлиб очиладиган гулни "наврўзчечак” деб номлашган. Қадимда қозоқларда Наврўз тантаналари 3-9 кунлаб давом этган. Бўй етган қизлар бу куни йигитларга атаб,   "уйқи ошар” деган лаззатли таом пиширадилар. Йигитлар эса уларга турли туман байрам совғалари тортиқ қиладилар. Қариялар ёшларнинг бахту иқболини тилаб хайрли  дуолар  берадилар. 

  Мамлакатимизда истқомат қилаётган қозоқ миллатига мансуб минглаб юртдошларимиз бу санани кўтаринки кайфиятда, шод-хуррамлик билан қарши олади.   Турли туман халқ ўйинлари, спорт мусобақалари ташкил этилади. -"Олти бақан","қиз қуу" мусобақалари айниқса, каттаю кичикда бирдек қизиқиш уйғотади. Шу куни дош қозонларда бешбармоқ, сумалак, паловхонтўралар пиширилиб, дастурхонларга тортилади. Катталар кичкинтойларни от ва туяларда сайр қилдиришади. 

"ҚУШ ТЕПДИ”ГА ЎЙНАНГ, ҚИЗЛАР!

Наврўз (Nowruz) туркман халқининг ҳам энг  қадимий, гўзал ва бетакрор байрамларимиздан биридир.  Туркманлар азалдан наврўзни табиат қўйнида, хушманзара гўшаларда қир адирларда нишонлаб келинган. Момолар тайёрлаган семени – сумалак, доғрама, пишме, палов сингари лаззатли миллий  таомлар байрам дастурхонини безайди. Туркман элининг тўю байрамларини от чопқи - улоқ-кўпкари мусобақаларисиз тасаввур этиб бўлмайди. 

Мамлакат пойтахтида, вилоят ва этрап (туман) марказларида ташкил этилган миллий спорт ўйинларида минглаб чавандозлар, полвонлар ўз куч ва маҳоратларини намойиш этадилар. Бахшилар, оқинлар наврўз, баҳор, тинчлик, тотувлик, ҳамжиҳатликни тараннум этувчи достон, айдим, лапарларни ижро этадилар.Айниқса, тантаналарда каттаю кичик "Қуш тепди” миллий  рақсига тушиб, хурсандчилик қилади.  Дарахт шохларига осилган ҳалинчаклар хотиржамлик, фаровонлик, бахт саодат тимсоли ҳисобланади. Айниқса, ёшлар, йигит-қизлар байрам арғимчоқларида учиб, ўзларига омад, бахт сўрайдилар. Деҳқонлар  оқсоқол – ёшуллилардан дуо олиб, кўкламги ишларни бошлайдилар. 

 

БУЮКЛАР НАВРЎЗ ВАСФИДА

* * *

Кун ҳамалға кирди эрса, келди олам Наврўзи

Кетди баҳман, замҳарир қиш, қолмади қори музи.

Рабғузий

* * *

Васл аро кўрдим, тенг эмиш бўйи-ю сочи,

Туну кун эмиш, зоҳир ўлур бўлди чу Наврўз

Алишер Навоий

* ** 

Юзи Наврўзи, васли ийдини Бобур ғанимат тут,

Ки мундин яхши бўлмас, бўлса, юз Наврўз байрамлар

Бобур

* * * 

Эй меҳри жамолинг оламафрўз,

Айёми висолинг ийди Наврўз

Нодира

* * * 

Қилиб ойини меҳр оғоз Наврўз,

Келиб қиш фаслин этди ёз, Наврўз

Огаҳий

* * * 

Келди наврўз оламга, ранг қилар жаҳон пайдо, 

Булутлар овоз уриб, тоғ қилар туман пайдо,

Бежонлара жон кириб, этарлар даҳон пайдо,

Кўкармаган гиёҳлар кўкариб равон пайдо...

Махтумқули 

* * * 

Ҳар кун очар кўнглуми завқи висолинг янгидан,

Гарчи гуллар очмаға ҳар йилда бир Наврўз ўлур.

Фузулий

"КАЛ” ВА "КЎСА” ТОМОШАСИ

Наврўз қадим-қадимдан Озарбойжонда ҳам  севимли байрами бўлиб келган. Бу юртда наврўз тараддуди, у билан боғлиқ тадбирлар анча эрта бошланади. Қиш чилласи чиқиши билан ўтказиладиган «Хизр Наби» маросими ҳам шулар жумласидандир. 

Наврўзга бир ой қолганда озарбойжонлар ҳафтанинг ҳар чоршанба куни гулхан ёқиб, униг атрофида ўйин-кулги қилишади. -  Айниқса, йилнинг сўнгги чоршанбаси куни ёшу қари олов устидан ҳатлаб ўтади. Ҳатто, уй ҳайқвонларини ҳам ёниб турган олов устидан олиб ўтишади.  Халқ ақидаларига кўра, шу тариқа ҳар бир кишининг дард-аламлари, ташвишлари шу оловда ёниб кул бўлади. Шу куни ҳеч ким сафарга чиқмайди, каттароқ иш бошламайди. Марҳумлар ёдга олиниб, уларнинг руҳи шод этилади.

Байрам кунлари халқ қизиқчилари - «кал» ва «кўса»лар елкаларига хуржун осиб, анъанавий миллий кийимларда  овул ва маҳаллаларда, қишлоқ ва гузарларда ичакузди ҳангомалар айтиб беришади,  турли кулгили томошалар кўрсатишади. Томошабинлар уларни ўз ҳимматига яраша сийлайди.  Байрам сайлларида ошиқлар – Озар бахшилари даврада чордана қуриб, соз чалиб,   халқ достонларидан ўқийдилар. Кичкинтойлар ҳовлима-ҳовли юриб, девор оша бош кийим - папоқларини ирғитадилар. Уй эгаси эса, болаларнинг папоғини ширинлик, қанд-қурсга тўлдириб қайтаради. 

"НАВРЎЗ ШУДУ ЛОЛАЙИ ХУШРАНГ...”

Наврўз форс-тожик халқларнинг ҳам қадимий байрамларидан саналади. Эрон, Афғонистон ва Марказий Осиёда истиқомат қилувчи форсийзабон халқлар ҳам минг йиллардан бери бу байрамни катта шодиёналапр билан нишонлаб келишади. Бу халқларда Наврўз билан оғлиқ турли-туман маросимлар урф-одатлар ҳозиргача сақлаб қолинган. Масалан, афғонлар ҳафт син» яъни син (с) ҳарфи билан бошланувчи етти хил таом тайёрлаб дастурхонга тортадилар. Наврўз билан боғлиқ қўшиқлар, байту ғазалларни халқ оғзаки ижодида кўплаб учратиш мумкин:

Наврўз шуду лолайи хушранг баромад,

Булбул ба тамомшойи дафу чанг баромад,

Мурғони ҳаво жумла бикарданд, чу парвоз,

Мурғи дили мо аз қафаси танг баромад.

 (Яъни наврўз келиб, қирмизи лолалар очилди, булбуллар даф ва чанг каби чолғулар навосини тамомшо қилгани келишди. Ҳаво қушлари кенг самога парвоз қилганидек, бизнинг кўнглимиғз қушлари ҳам тор қафасидан учиб чиқди).

ҲАМЖИҲАТЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК БАЙРАМИ

Қардош халқлар ҳаётида наврўзи олам билан боғлиқ ўхшаш  ва ўзига хос жиҳатлар ҳақида кўп ва муфассал гапириш мумкин. Бу муштарак қадриятлар халқларимиз ўртасидаги дўстлик, биродарлик. Ҳамжиҳатликнинг азалий ва абадий эканидан ҳам ёрқин далолтадри.  Айтиш жоизки, наврўз наинки, муайян миллат ва элатлар, балки бутун табиат ва инсониятнинг уйғониш, янгиланиш айёмидир. Бу кун барчамизга муборак бўлсин!
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1582