Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

НАВОИЙНИ АНГЛАШ - КОМИЛ ИНСОН ПОРТРЕТИДИР!

Дата: 06.05.2024
Автор: admin

Буюк мутафаккир шоир, ғазал мулкининг султони, туркий тиллар асосчиси Мир Алишер Навоий ҳазратлари ижоди Мустақиллик йилларидан бошлаб, давлат сиёсати даражасида улуғланиши бежизга эмас. Улуғ бобомиз ғазаллари, бой ижодий мероси замирида инсон руҳияти тарбияси каби улуғ ва ниҳоятда долзарб вазифа ётади. Навоий ижодиёти ёшлар маънавиятига бир машъала,  десак муболаға бўлмас.

Яқинда "Cinema.uz” компаниялар гуруҳи навбатдаги хайрли ишга қўл урди. Юртимизнинг қатор Навоийшунос олимлари, дин уламолари, Навоий ғазаллари билан юракларни маҳв этувчи тароналар куйлаган санъат намоёндалари иштирокида "Навоийни англаш” маданий-маърифий тадбирини ташкил этишди. Сўзга чиққанлар буюк бобокалонимиз ҳаёти ва ижодига дахлдор муҳим маълумотларни айтиб ўтишди. Ғазаллар ўқилди. Муножот Йўлчиева, Гулбаҳор Эрқулова, Дилмурод Мусаевлар ижросида улуғ шоир ғазаллари билан яратилган ажиб наволар янгради.

Тарихлардан тарихларга, асрлардан асрларга ўтиб келаётган шундай буюк мерос Ўзбек назмида бир жавоҳир янглиғ умрбоқий тарзда янги-янги авлодларнинг соғлом тарбияси учун хизмат қилаверажак! Жорий филнинг 9 февралида Алишер Навоий таваллудининг 571 йиллигини нишонлаймиз! Шундай экан, жон томиримизга сингиб кетган нафис ғазаллар яратгувчисини ёд айлаб, унинг руҳи покини шод этишимиз, шу азиз юртда туғилган ҳар бир фарзанд учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Дарвоқе, бир машҳур педагогнинг таъбири билан айтганда, Мустақилликка ҳар ким ўзича таъриф беради. Шахсан мен учун Мустақиллик Навоийдан, Навоийни англашдан бошланади.

Менинг наздимда, Навоийни англаш, бугун комилликка етган инсоннинг ўзи учун яратган чин портретидир!   

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 745