Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Сайтимиз дизайини сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 161
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

МТС Ўзбекистон яна бир қадам олдинга ўтмоқчи.

Дата: 29.04.2024
Автор: daminiki
Россия ва МДҲ давлатларида уяли алоқа хизматини кўрсатувчи «Мобильные ТелеСистемы» ОАЖ 2013 йилда яна Ўзбекистонга қайтиши мумкин. 
Бу ҳақда Россия ОАВ "Система" команияси раҳбари Владимир Евтушенков берган маълумотга таяниб хабар берган. Евтушенковнинг қайд этишича, ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда ва у янги йилгача давом этиши мумкин. Табийки, энди аввалги шароитлар бўлмайди (агар келишувга эришилган тақдирда, компанияга янгича талаблар қўйишили мумкин - таҳририят), дейди у. "Система" раҳбарининг таъкидлашича, айни пайтда ҳукуматлар, ташқи ишлар вазирликлари даражасида мунтазам алоқалар мавжуд. 

Эслатиб ўтамиз, МТС нинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлмиш "Ўздунробита" яъни "МТС Ўзбекистон" 2012 йилнинг июль ойида қатор қоидабузарликлар  содир этилгани сабабли ўз лицензиясидан маҳрум бўлганди. 

Бир вақтлар юмор устаси Мирзабек Холмедовнинг "Хотинлар нима дейишяпти?" деган латифаси бўлар эди. Гап шундаки, бундан бир неча вақт муқаддам одамлар орасида "МТС Ўзбекистон" 1 январдан ишга тушаркан", деган миш-мишлар тарқаганди. Гарчи, бу борада аниқ маълумотлар мавжуд бўлмасада, воқеалар ривожи "Хотинларнинг гапи" яна бир бор тўғри чиқишига шама қилаётгандек. Зеро, сўнгги кунларда Ўзбекистон - Россия ўртасидаги алоқаларда фаоллик кузатилмоқда.

13 декабрь куни Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди,  18 декабрь куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам Тошкентга ташриф буюриб музокаралар олиб борди. Журналистларга берган интервьюсида у қатор сохаларда ҳамкорлик қилиш бўйича ҳужжатлар лойиҳаси тайёрлиги, улар орасида инвестицияни ҳимоялаш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси ҳам борлигини маълум қилганди. Эслатиб ўтамиз, "Ўздунробита" МЧЖ 100% Россия капитали асосидаги хорижий компания ҳисобланади. 

darakchi.uz
Прикрепления: Расм 1 · Расм 2
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 990