"Ўздунробита" МЧЖ ХК ходимлари душанба куни ишдан
бўшатилишлари ҳақида огоҳлантириш олдилар.
Бу
ҳақда РИА Новостига ишдан
бўшаган компания менежерларидан бири маълум қилган. Унинг айтишича ишдан
бўшатилганлар тахминан 200 киши атрофида бўлиши мумкин.
"Шу пайтгача биз, гарчи
бевосита ўз вазифамизни бажармаётган бўлсакда, компанияда ишни давом эттириб
келаётгандик. Ходимлар мулкларни ва уларнинг ҳолатини назорат қилиб
боришаётганди ва бунинг учун бизга ойлик тўланаётганди”, -дейди исми
келтирилмаган менежер агентликка берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг июль ойида МТС шўъба корхонаси
ҳисобланган "Ўздунробита" (МТС-Ўзбекистон) хорижий корхонасининг
лицензияси уяли алоқа хизматини кўрсатиш мобайнида йўл қўйилган қатор
қоидабузилиш ҳолатлари аниқлангани туфайли чақириб олинганди.
Ўз навбатида корхонанинг бир неча мансабдор шахсларига
нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, натижада уларга нисбатан шартли жазо чоралари
эълон қилинди.
"Ўздунробита” МЧЖ мулклари давлат фойдасига мусодара қилинди. Бироқ
кейинчалик апелляция суди мулкни мусодара қилиш ҳақидаги қарорни бекор қилиб,
корхонага нисбатан жарима эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз,
"Система" (МТСнинг асосий акционери) раҳбари Владимир Евтушенков
декабрь ойи охирларида 2013 йилда МТСнинг
Ўзбекистонга қайтишига умид билдирган ва томонлар ўртасида ушбу масала
юзасидан музокара олиб борилаётганини даракчи.уз маълум қилганди