Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Afina.Uz сайти сизга ёкдими?
Результаты
Всего ответов: 155
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

"МТС Ўзбекистон" филиалларига ҳам банкротлик иши очилди

Дата: 03.05.2024
Автор: admin

"МТС-Ўзбекистон" савдо белгиси остида уяли алоқа хизматини кўрсатган "Ўздунробита" ХК МЧЖнинг вилоятлардаги филиалларига нисбатан банкротлик тўғрисида иш очилиб, уларни кузатиш жараёни бошланди.


Бу ҳақда "Биржа" газатеси хабар берган. Нашрнинг қайд этишича, ушбу жараён Қорқалпоғистон Республикаси ва вилоятлар хўжалик судлари қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.


Унга кўра, вақтинчалик бошқарувчилар (кузатувчилар) тайинланган. Кредиторлар йиғилиши 2013 йил 3 июнь куни бўлиб ўтади, Хўжалик суди "Ўздунробита" филиалларнинг банкротлик ишини 10 июн куни кўриб чиқади. 


Йиғилишларда вақтинчалик бошқарувчиларнинг ҳисоботлари, қарздор-кредиторларнинг реестрлари, Хўжалик судларига қарздоларга нисбатан банкротликликни жорий этиш билан  мурожаат қилиш каби масалалар кўриб чиқилади. Ушбу масалалар юзасидан ариза ва талаблар бир ой давомида қабул қилинади. 


Қарздор-Кредиторнинг йиғилишларида тегишли ҳужжатлари бўлган кредиторлар раҳбарлари ёки уларнинг ишончли вакиллари иштирок этиши шарт. 


Ҳар бир филиалнинг Банкротлик иши бўйича судининг ўтказиладиган куни, вақти ва жойи ҳақида "Биржа" газетаси сайтида танишиш мумкин.

 Manba:darakchi.uz

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1122