Бутун дунёга машҳур "Microsoft" ширкати Windows 8 ва янги таблетларини тақдимотидан олдин битта янгиликка қўл урди. Яъни, ширкат 25 йиллик логосини ўзгартирди.
Стил ва дизайнга шайдо мижозлари ҳукмига XBox номли янги кашфиётларини тақдим қилган ширкатнинг расмий рамзини ҳам ўзгартириб, "Apple" билан рақобат жангини давом эттирмоқчи.
Технология бозорини тадқиқ қилиш фирмаси "Gartner Inc."нинг хўжайини бу ўзгаришни шундай изоҳлади: "Бу сизни ота-боболарингизнинг "Microsoft"и эмас, балки янги масҳулот. Янги, аммо ўз навбатида таниш".