Германия бош вазири Ангела Меркел Деммин шаҳрида демократлар бирлигининг зиёфатида иштирок этди. Овқатдан сўнг меҳмонларни пиво билан сийлаш маросими ташкиллаштирди.
Аммо хизматчилардан бири "қовун туширди”. Меркел хонимга пиво келтирган официант унинг столига яқинлашди, бош вазир қўлини узатиб, бокаллардан бирин олди, шу пайт тўсатдан официант мувозанатини йўқотиб, қўлидаги патнисни сал қолса ағдариб юборай деди. Бунинг натижасида Ангела хонимнинг бошига пиво тўкилиб кетди.
Лекин канцлер вазиятни ўз назоратига олди ва ҳеч нарса бўлмагандек, пивони хўплашда давом этди.