Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 372
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчи: 0

Меҳнат шартномаси керак (ми)?

Дата: 08.05.2024
Автор: admin
Ҳар биримиз меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитида ишлашга ҳақлимиз. Шундай экан бу ҳуқуқдан тўғри ва самарали фойдалана олишимиз керак.

Аммо, кимнингдир ўз касбидан, тўғрироғи иш берувчисидан норози бўлиб, дардини ичида сақлаб юриши ҳоллари ҳақида кўп эшитамиз. Шундай пайта ўзимизнинг касбимиз, ишимиз, ишга қабул қилинганимиз хушхабарини эшитгандаги бахтиёрлигимизни эслаймиз. Қувончдан бошимиз кўкка етай деб турганда меҳнат шартномаси у ёқда турсин, ҳаёт-мамотимиз ҳақидаги ҳужжатга ҳам ўйламай, ундан ҳам ёмони ўқимай қўл қўйиб юборамиз. Ёки умуман, «меҳнат шартномаси», деган тушунча борлиги, ишга кирганда шундай шартнома имзоланиши шартлиги ҳақида бош қотириб ўтиргимиз келмайди. Хўш, бугунги кунда «меҳнат шартномаси» қанчалик аҳамиятли? Шу мавзудаги саволларги УзЭОВМАда кадрлар бўлими менежери, ҳуқуқшунос Дилдора Нуржанова билан суҳбатлашдик.
Қисқача таъриф

Меҳнат шартномаси ходим ва иш берувчи ўртасида ёзма шаклда тузиладиган келишув. У бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади. Ушбу келишув муайян хақ эвазига маълум мутахассислик, малака, лавозимга кўра ишни ички тартиб қоидаларига амал қилган ҳолда, меҳнат тўғрисидаги конунлар ва бошқа норматив хужжатлар билан белгиланган шартлар асосида бажариш тўғрисида тузилади. Меҳнат шартномаси иш ҳаққи ставкаси, нормадан ортиқча бажарилган иш учун тўланадиган ҳақ, дам олиш кунлари, иш берувчининг ходим олдидаги ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари ва бошқа муҳим шарт-шароитларни ўз ичига олади.
Зарур меъёрий ҳужжатлар

Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишуви бўйича Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилиги ва ички меҳнат тартиби асосида тузилади. Меҳнат қонунчилигига «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси» ва бошқа меёрий-хуқуқий қужжатлар (масалан «аҳолини иш Билан таъминлаш тўғрисида»ги қонун) киради. Бундан ташқари ҳар бир корхонада қонунчиликка амал қилган ҳолда тузилган, тасдиқланган ички меҳнат тартиби қоидалари бўлади.
Меҳнат шартномасини тузиш ва тасдиқлаш

Меҳнат шартномаси ишга кираётган ходим ва иш берувчи ўртасида келишув асосида тузилади. У ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланиб, имзоланган муддати қайд этиб қўйилади. Мансабдор шахснинг имзоси имзонинг ҳақиқий ва ваколатли эканлигини таъкидлаш тариқасида корхона муҳри билан тасдиқланади.
Меҳнат шартномасининг кучга кириши ва
ишнинг бошланиш куни


Қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси у имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Ходим шартномада белгилаб қўйилган кундан бошлаб ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришмоғи лозим.
Агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим меҳнат шартномаси имзоланган иш кунининг (сменанинг) эртасидан кечикмай ишга тушмоғи лозим.

Меҳнат шартномасининг амал қилиш
муддати борми?

Меҳнат шартномаси тузилган давридан бошлаб амал қила бошлайди. У қуйидаги муддатларга тузилади:
Номауайян муддатга;
Беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;
Муайян бир ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.

Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган, деб ҳисобланади.
Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас.

 Меҳнат шартномасини тузиш мажбурийми?

Албатта, меҳнат шартномасини тузиш мажбурий, қонун шуни талаб қилади. Бу билан ишга кираётган ходим иш жойида ҳуқуқий жиҳатдан муҳофазаланган бўлади, иш берувчи эса талаб қилинган иш ходим томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ҳамда меҳнат тартибларига риоя қилинишини таъминлайди. Шартнома ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабатларни белгилаб беради. Иш берувчи меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун маъмурий жазога тортилиши мумкин.
Шартнома тузмай ишласангиз…

Айрим ходимлар ўз ҳуқуқларини билмаганликлари сабабли меҳнат шартномасини тузмасдан ишлашади. Бу ҳол охир оқибатда меҳнат қилиш даврида уларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Улар эса бундан бехабар «шундай қилиниши керак эканда», деб юришаверади. Баъзан корхоналар ишга кираётган ходимларга «синов муддати белгилаймиз», деб меҳнат шартномаси тузишмайди. Ахир кадрларни шундай йул билан ишга қабул қилиш корхоналар учун кўл келади-да! Синов муддати даврида ходимга иш хақи тўлашмайди, агар ходим ишга нолойиқ деб топилса, уни «жавоб»ини ҳеч қандай ҳужжатбозликсиз беришади. Ваҳолангки синов муддати билан ишга олинадиган ходимлар учун ҳам меҳнат шартномаси тузилиши ва унда синов муддати аник белгиланган булиши шарт. Шундагина синов муддатидаги муайян давр учун ҳам иш ҳаққи талаб қилиш мумкин.
Меҳнат шартномасида тасдиқланган мажбуриятлар бажарилмаганда…

Ходимнинг иш берувчига нисбатан меҳнат шартномасида тасдиқланган мажбуриятлари бажарилмаганда иш берувчи ходимга нисбатан конунда белгиланган интизомий жазо чораларини куллаши мумкин (ҳайфсан бериш, ҳатто ишдан бўшатиш ва ҳ.к.).

Иш берувчи томонидан ходимга бўлган мажбуриятлар бузилган ҳолда, ходим бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун шикоят билан тегишли органга ёки Фуқаролик судига мурожаат қилишга ҳакли.
Меҳнат шартномасини бекор килиш мумкинми?
Қандай тартибда?

Меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан амалга оширилади ва албатта буйруқ билан расмийлаштирилади. Буйруқда шартномани бекор қилинишига сабаб бўлган шартлар кўрсатилиши лозим. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиб ва сабаблари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексида белгилаб қўйилган. Хусусан:
тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.
Тарафларнинг ташаббуси билан, бунда ходим иш берувчини икки ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириб сўнг шартномани бекор қилишга ҳақли (айрим қонунда белгиланган ҳолларда иш берувчи шартномани ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак), иш берувчи эса шартномани бекор қилишга сабаб бўлган ҳолатдан келиб чиқиб қонунда белгиланган муддатларда ходимни огохлантириши шарт;
муддатнинг тугаши билан шартнома бекор қилинади;
тарафлар ихтиёрига боғлик бўлмаган ҳолатларга кўра ҳам шартнома бекор қилиниши мумкин;
меҳнат шартномасида назарда тутилган ҳолатлар ҳам шартноманинг бекор қилинишига асос бўлади;
охирги холат, бу ходимнинг лавозими ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда янги муддатга сайланмаганлиги ёки танловдан ўтмаганлиги ёхуд сайланиш ва танловдан ўтишдан бош тортганлиги сабаб бўлади.

 
Меҳнат шартномасини ходимнинг иштирокисиз бекор
қилиниши мумкинми?

Агар меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан ғайриқонуний равишда бекор қилинган бўлса ходим иш берувчи устидан ваколатли орган ёки судга шикоят келтиришга ҳақли. Шикоят кўриб чиқилганидан кейин ходим иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши лозим. Бундан ташқари ходимга иш берувчи томонидан ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида етказилган зарар тўлик қопланади, буларга мажбурий прогул вақти учун хақ, маънавий зарар учун компенсация ва ходимнинг иш берувчининг ғайриқонуний равишда меҳнат шартномасини бекор қилганлиги устидан шикоят қилиши билан боғлик харажатлар учун компенсация тўланади. Маънавий зарар учун тўланадиган компенсация ишнинг барча тавсилотларидан келиб чиққан ҳолда суд томонидан белгиланади. Аммо унинг миқдори ходимнинг ойлик ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

Агар меҳнат шартномаси ходим ташаббуси билан, шунингдек ходимнинг айбли ҳатти-ҳаракатлари билан боғлик бўлган асосларга кўра бекор қилинса, ходим иш берувчига жарима тўлаши керак. Жарима тўланиши учун унинг миқдори меҳнат шартномасида кўрсатилган бўлиши шарт. У меҳнат шартномасида кўрсатилмаган бўлса, ходим неустойка тўлашдан озод қилинади.

 
Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда…

Ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт, бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.
Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 1206